Ибрагимович А Сериядаги тарихий рекорди ҳақида: “Бу менга керак ҳам эмасди”
		
		19 mar 2023 09:25
        News	
	 
				 
				Ибрагимович А Сериядаги тарихий рекорди ҳақида: “Бу менга керак ҳам эмасди”
Италия чемпионати навбатдаги турида “Милан” сафарда “Удинезе”га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
			Узоқ даволанишдан кейин сафга қайтган Златан Ибрагимович пенальтини аниқ амалга оширди ва А Серияда тўп киритган ёши энг катта футболчига айланди – 41 ёш-у, 166 кунлик. Аввалги рекорди 2007 йил “россонерилар” собиқ аъзоси Алессандро Костакурта томонидан ўрнатилганди.
“Менга бу рекорд керак эмас, буни бажонидил Костакуртага қолдирган бўлардим. Бундай буюк клуб тарихига кириш мен учун шараф. “Милан”да ёрқин ишларни амалга оширган ажойиб футболчилар бўлган ва улар орасида ўз номимни кўришдан бахтиёрман. Бугунги голим бизга очко келтирмагани эса ачинарли”, деган швед.
            Link            :         
                    Source                : Football Italia
                Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
    Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments