Latest news

19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 19:00Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  5 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  8 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  13 18:31Суперлига. ОКМК - "Бунёдкор" 1:0 (матнли трансляция)  2 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  1 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  3 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  3 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  12 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0

Ибрагимов, Ғаниев ва Зокиров “Қўқон-1912” кўригида News

Ибрагимов, Ғаниев ва Зокиров “Қўқон-1912” кўригида

Tags :  Қўқон-1912
Қўқонликларнинг 17 декабрдан йиғинни бошлагани тўғрисида хабар бергандик.

Жамоа бугундан икки маҳал машғулот олиб бормоқда. Бош мураббий Мурод Исмоиловга ёрдамчилар Вадим Шодиматов билан Муҳсин Низомиддинов яқиндан кўмаклашмоқда. Жорий мавсум “Қўқон-1912” шарафини ҳимоя қилган Илҳом Комилов, Алексей Николаев, Суҳроб Қобилов, Ҳасанбой Эргашев каби футболчилар мазкур йиғинга таклиф этилмаган. Афтидан улар энди ўзига янги жамоа топади. Ҳуқуқий жиҳатдан “Локомотив”га тегишли бўлган Қувондиқ Рўзиев ва Дониёр Усмонов  “темирйўлчилар” ихтиёрига қайтган. Ярим ҳимоячи Сардор Эминов эса “Нефтчи”дан тушган таклифни қабул қилган. Россиялик ҳимоячи Игорь Голбаннинг яна қўқонликларнинг таркибига қайтиши ҳам ҳозирча сўроқ остида.

Жамоа таркибига янги келиб қўшилган футболчилардан эса Азизхон Ибрагимов, Отабек Зокиров ва Иззат Ғаниевни айтиш мумкин. Жорий мавсумни биринчи лига қатнашчиси “Цементчи” сафида ўтказган Ибрагимов фарғоналик бўлиб, 1987 йилда тавваллуд топган. Ҳужумкор ярим ҳимоячининг ўз вақтида олий лиганинг “Нефтчи” ва “Металлург” жамоаларида ўйнаганини эслатиш жоиздир. Зокиров эса якунланган мавсумда Самарқанднинг “Динамо” клуби шарафини ҳимоя қилганини ишқибозлар яхши билишса керак. Ғаниев эса “Қўқон-1912”га бегона эмас. Сабаби Иззат бу йилги чемпионатни айнан “шунқорлар” сафида бошлаб, давралар оралиғида “Сўғдиёна”дан тушган таклифни қабул қилганди. Умуман олганда Зокиров билан Ғаниевнинг имкониятини бош мураббий Мурод Исмоилов жуда яхши билади. Чунки илгари бу футболчилар “Нефтчи”да Мурод Музаффаровичнинг қўли остида ўйнаганди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика