Latest news

11:46Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди  0 11:00Чемпионат етакчисини ютган "Арал" устози ва дарвозабони - Про лига 10- тур лауреатлари  0 10:40«Реал»нинг тўрт нафар футболчиси EЧЛ рекордини такрорлади  1 10:12«Реал Мадрид»даги сўнгги учрашувини ўтказган Кроос ўйин ҳақида нималар деди?  2 09:47Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди  2 09:21«Боруссия» финалдаги мағлубияти эвазига 35 миллион евро ишлаб олди, «Реал» эса 0 евро!  13 08:56«Боруссия» устози Терзич нима сабабдан жамоаси «Реал»га мағлуб бўлганини тушунтириб берди  8 08:30Карло Анчелотти навбатдаги чемпионликдан сўнг нималар деди?  5 08:04«Реал Мадрид» — «Боруссия» учрашувининг «Мan of the match» соҳиби ким бўлди?  21 07:38Суперлига. Бугун «Бобур Арена»да супер ўйин бор  11 02:44Чемпионлар Лигаси финал. "Боруссия Д" - "Реал Мадрид" 0:2  4 02:23"Реал" қачон "Аталанта"га қарши Европа Суперкубоги учун курашади?  19 02:09"Реал Мадрид" 15-бор Чемпионлар Лигасида зафар қучди — бу мутлақ рекорд!  32 01:59"Реал Мадрид" — Чемпионлар Лигаси ғолиби!  182 00:54ПСЖ Хвича учун 120 млн евро таклиф қилишга тайёр  0

Ҳусайн Норчаев назорат учрашувларидаги қайси рақибнинг ўйин услуби "Ал Шабаб"га яқинроқ эканлигини айтди News

Ҳусайн Норчаев назорат учрашувларидаги қайси рақибнинг ўйин услуби "Ал Шабаб"га яқинроқ эканлигини айтди

"Насаф" ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев "Ордабаси"га қарши учрашувдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида...

- Бугунги учрашув режадагидек ўтди. Ўртоқлик учрашувлари орқали ўзимизга юкламалар олишимиз ҳамда Чемпионлар лигаси доирасида "Ал Шабаб"га қарши бўлажак ўйинга тайёргарлик кўришни мақсад қилгандик. Ўйлашимча, бу жараён яхши ўтди. ЙИғин доирасидаги охирги учрашувда ҳам ғалаба қозондик, кайфиятимиз аъло даражада. "Ал Шабаб"га қарши баҳсда ҳам ғалаба қозониб, юртимизга ёруғ юз билан қайтишга ҳаракат қиламиз.

- "Ордабаси"нинг ўйин услуби, жисмоний тайёргарлиги Европа клублариникига ўхшаш экан. Бунга қандай муносабатдасиз?

- Тўғри, рақиб ҳимоячиларига эътибор берсангиз, уларда бўйдор ва бақувват ҳимоячилар йиғилган. Уларнинг футболи жисмоний куч ва тезликка таянган. 

- Анталиядаги йиғин доирасидаги умумий таассуротларингиз қандай бўлди?

- Бизга яхши рақиблар рўбарў келди ва учрашувлар ҳам кўнгилдагидек ўтди. Тайёргарлигимиз яхши ўтди, бунинг самарасини "Ал Шабаб"га қарши учрашувда гувоҳи бўласизлар. 

- Жамоа футболчилари назарий машғулотларда "Ал Шабаб" иштирокидаги учрашувларни кузатдими?

- Албатта, мунтазам кузатиб боряпмиз. Рақибни етарлича ўргандик. Мураббийларимиз уларга қарши тўғри тактика қўллай олади деб ўйлайман. 

- Назорат учрашувлардаги рақиблардан қай бирининг ўйин услуби "Ал Шабаб"га яқинроқ?

- Грузиядаги "Дила" клубининг ўйин услуби яқинроқ эди, назаримда. Чунки уларда техник жиҳатдан кучли ўйинчилар кўп эди. "Ал Шабаб"да ҳам айнан техникага таянган футболчилар бисёр. 

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика