Latest news

01:30"Олтин тўп" соҳиби майдонга қайтишга яқин  0 01:03Лига 1. "Ланс" "Страсбур"ни ютиб, 2-ўринга кўтарилиб олди, "Ренн" "Монако"ни йирик ҳисобда енгди, Погба қайтди!  0 00:31АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Манчестер Сити"ни таслим қилди, Ҳусанов тушмади  27 00:11А Серия. "Ювентус" меҳмонда сўнгги ўриндаги "Фиорентина" билан дуранг ўйнади  1 23:37Акмал Рустамов: "Нефтчи"нинг учинчи голида футболчи тўпни қўли билан ўйнаганди, лекин у инобатга олинди"  3 23:15Икром Алибоев: "Мавсум бошида қийин бўлди, охирида яхши меҳнат қилдик"  0 22:52Фарруҳ Сайфиев: "Кейинги мавсумни "Насаф"да бошлайман? Ҳали чемпионат тугамади ва бундай гаплар йўқ"  10 22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1 22:15Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади, Ферран Торресдан дубль!  39 22:07Қувондиқ Рўзиев: "Икром билан яқин дўстмиз. Ҳиссиётларимизни ушлаб тура олмадик"  1 21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  23 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  9 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  6 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  28

Ҳоким ваъдасини бажариб автомобил совға қилди ва Андижон полкасига рақсга тушди News

Ҳоким ваъдасини бажариб автомобил совға қилди ва Андижон полкасига рақсга тушди

Кеча Суперлигада 5-тур учрашувларига старт берилди.

Водийда "Андижон" жамоаси Қаршининг "Насаф" клубини қабул қилди. Ушбу учрашув жорий мавсум "Соғлом Авлод" стадионидаги илк баҳс бўлди ва очилиш ўйини вилоят учун ўзгача байрамга айланди. Кеча вилоят ҳокими Андижонда тушдан кейин ҳаммага дам эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик. Бундан ташқари, ҳоким кечаги ўйиндан бир кун олдин футболчилар билан учрашган ва уларга "Насаф"га қарши ўйин учун пул мукофотлари, бундан ташқари жамоа ғалаба қозонган тақдирда ярим ҳимоячи Фарҳод Бекмуродовга "Ласетти" (Gentra) автомобили совға қилишини ваъда берган эди.

Агар эртага "Насаф" мағлуб этилса, "Андижон" футболчисига "Жентра" автомобили совға қилинади

Суперлига. "Андижон" ўз майдонидаги илк учрашувда "Насаф"ни мағлуб этди 

"Насаф" устидан 3:1 ҳисобидаги ғалаба қўлга киритилганидан кейин стадионнинг ўзида шахсан вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ўзи футболчиларнинг ҳар бирига 10 миллион сўмдан пул мукофоти тарқатиб чиқди.


Ўйин тугаши арафасида олдиндан олиб келиб қўйилган "Ласетти" (Gentra) автомобили "Соғлом Авлод" стадионига кириб келди.


Автомобилни ваъда қилинганидек Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ўзи Фарҳод Бекмуродовга совға қилди.


Ўйинчилар тақдирлаб бўлинганидан сўнг "Андижон" аъзолари ҳоким билан бирга мухлислар олдига бориб ғалабани нишонлашди. "Исландча хук" нишонлашда ҳокимнинг ўзи ҳам иштирок этди.

Андижон халқи мавсумдаги биринчи ғалаба билан муборакбод этилди.


КЕйин эса Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ўзи ҳам футболчилар билан бирга "Андижон полкаси"га рақсга тушди.


Бир сўз билан айтганда, кечаги кун Андижон халқи учун чинакам байрамга айланиб кетди. Стадиондаги мухит эса максимал даражада аъло бўлди.



Толибжон Қосимов, Андижондан махсус

P.S. "Андижон" - "Насаф" учрашувидан суратларни сал туриб томоша қилишингиз мумкин бўлади.

Rating: +96   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика