Latest news

00:38"Гавр" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 00:25АПЛ. Ҳусанов ва Ҳоландсиз ўйнаган "Манчестер Сити" меҳмонда "Лидс"ни қийинчилик билан мағлуб этди  14 00:17Мирко Йеличич: "Бу Суперлигада осон ўйин йўқ. Барча жамоалар ўз оиласи, клуби учун курашмоқда"  0 23:48"Реал Овьедо" — "Атлетико". Таркиблар маълум  2 23:39Стефан Чинеду: "Тўпурарлик учун курашаман, энг муҳими, жамоам ғалабаси"  0 23:22Станислав Кудряшов: "Биринчи бўлимни ёмон бошладик. Клубимиз ривожланишнинг янги йўлини танлади"  1 23:09"Ал Файха" — "Ал Насср". Таркиблар маълум  2 23:03Вадим Абрамов: "5 та турдан сўнг ким нималарга қодирлиги кўринади"  3 22:20Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал" 3:0  2 22:18Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик  43 22:10АПЛ. "Ливерпуль" ва "Вест Хэм" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урди  3 22:03Ислом Исмоилов: "Марушич ҳам, Перица ҳам юқори даражадаги ҳужумчилар"  6 21:35"Боруссия Дортмунд" — "Бавария". "Дер Классикер" учун таркиблар маълум  5 21:28Игорь Суров: "Нефтчи" футболчиларининг маҳорати ўз сўзини айтди  2 21:16Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди  55

"Ҳоким кубоги": "Қўқон-1912"дан ғалаба News

"Ҳоким кубоги": "Қўқон-1912"дан ғалаба

Tags :  Қўқон-1912
"Ҳоким Кубоги" давом этмоқда.

“Вилояти ҳокими кубоги-2016“

“В” гуруҳи”

5-тур.
“Қўқон-1912”-1 – “ФарДУ – Футбол инфо” 3:2 (2:1)

Голлар: Отабек Ҳайдаров – 2, Отабек Зокиров – 22,  Илья Ильин – 87. – Хожимурод Насриддинов – 45, Рустам Абдуҳамидов – 70.

Ҳакамлар: Ж Ҳакимов, Ш Аъзамов, Ж Неъматжонов (барчаси Фарғона)

“Қўқон-1912”: 1. Руслан Матниязов 49. Илҳом Комилов 55. Ойбек Нурбоев 24. Илья Ильин 8. Сардор Қаҳҳоров 14. Алибобо Раҳматуллаев 15. Алишер Зиявиддинов 19. Абдуллоҳ Олимов 7. Отабек Зокиров 91. Отабек Ҳайдаров 22. Абдул Азиз Юсупов.

Захира: 21. Ғайрат Хасанов 6. Маъруф Зокиржонов 26. Достон Меликўзиев 27. Жалил Кимсанов.28. Хайрулло Жакбаров 30. Ҳасан Асқаров 56.Муҳамаданас Ҳасанов

“ФарДУ – Футбол инфо”: 71. Ф Мирзақосимов 3. М Қосимов 4.А Нуралиев 6. Ш Хожиматов 7. А Мирзаев 11. Б Аминжонов 12. А Раҳимзода 13.З Раҳматов 17. Р Абдуҳамидов 15. Х Насриддинов 21. Ш Туронов .
Захира: 16. И Сайдуллаев 8.М Эгамбердиев 10. А Абдуллаев 14.Н Камолов 18. Х Мадаминов 77. У Соибов 5. Д Шаматов .

Учрашув кутилганидек Қўқонлик футболчиларнинг устунлигида бошланди. Дастлабки дақиқалардан ҳужумга ўтган жамоамиз аъзолари 2-дақиқадаёқ мақсадларига эришишди. Қанотдан Алибобо Раҳматуллаев ошириб берган тўпни Отабек Ҳайдаров боши билан “талабала”  дарвозасига жойлаб қўйди. Бу ҳужумчимизнинг турнирдаги олинчи голи бўлди.

Шундан сўнг ҳам бир нечта хавфли вазиятлар яратилди.
Ўйиннинг 16-дақиқасида “ФарДУ-Футбол инфо” футболчилари дарвозамиз томон биринч аниқ зарбани йўллашди. Жарима майдончасининг ўнг қанотидан белгиланган жарима зарбасини Абдулла Мирзаев чиройли тарзда ижро этди. Унинг кучли ва аниқ зарбасини Руслан Матниязов майдон ташқарисига чиқариб юборди.
22-дақиқага келиб хисоб 2:0 га ўзгарди. “ФарДУ-Футбол инфо” дарвозаси томон, чамаси 23-24 метрлардан белгиланган жарима зарбасини Отабек Зокиров ажойиб тарзда йўллаб ҳисобдаги фарқни 2 тага оширди.
Ўйиннинг 41-дақиқасига келиб жамоамиз аъзолари бир киши кам бўлиб қолишди. Абдуллох Олимов ҳакам томонидан иккинчи сариқ карточкани олиб майдонни тарк этди.
1-таймни сўнгги дақиқасида рақибларимиз биринчи жавоб тўпини киритишди. Қанотдан оширилган тўпни Хожимурод Насриддинов боши билан Матниязов дарвозасига йўллаб қўйди – 2:1.
Ўйиннинг 2-бўлимида 1 киши кўп бўлиб ўйнаган фарғоналик “талабалар” юқори иштиёқ билан тўп суришди. Улар иложи борича Олий лига вакилига қарши муносиб ўйнай олишларини исботлашга ҳаракат қилишди. Натижада ўйиннинг 70-дақиқасида Рустам Абдуҳамидов ҳисобни 2:2 кўринишига олиб келди.
Учрашувни 87 дақиқасида жамоамизнинг тажрибали ҳимоячиси Илья Ильин боши билан “ФарДУ-Футбол инфо” дарвозасини ишғол қилди. 88-дақиқда “ФарДУ-Футбол инфо” ўйинчиси қўпол ҳаракат қилгани учун ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланди. Жамоамиз таркибида ёш иқтидорли хужумчи Достон Мелиқўзиев захирадан Алибобо Раҳматуллаевни ўрнига майдонга тушди.
Шундай қилиб асосий жамоамиз “Вилоят Ҳокими Кубоги-2016”даги навбатдаги ўйинни 3:2 ҳисобидаги ғалаба билан якунлашди.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика