Latest news

13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  1 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  0 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  5 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  16 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  3 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  7 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  3 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  5 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  44 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  4 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  7

Ҳоким кубоги. "Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига "Шердор"ни мағлубиятга учратди News

Ҳоким кубоги. "Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига "Шердор"ни мағлубиятга учратди

Фарғона давлат университети стадионида бугун Фарғона вилояти “Ҳоким кубоги-2019” мусобақасининг “B” гуруҳи 1-тур учрашувларига старт берилди.

Турнинг биринчи учрашувида “Қўқон-1912” Самарқанднинг “Шердор” жамоалари ўзаро беллашдилар.

Учрашув кутилганидек “Қўқон-1912” жамоасининг фаол ҳаракатлари билан бошланди. Ўйиннинг дастлабки дақиқалардан қўқонликлар “Шердор” жамоаси дарвозаси олдида хавфли вазиятларни юзага келтиришган бўлсада, бироқ учрашувдаги биринчи гол “Шердор” футболчилари томонидан киритилди. Учрашувнинг самарқандликларнинг 7-рақамли футболчиси Марадона Сафаров “Қўқон-1912” дарвозасига гол киритиб, ҳисобни очди 1:0.




Шунданг сўнг “Қўқон-1912” футболчилари ҳисобни тенглаштириш учун кетма-кет ҳужумлар ташкил этган бўлсаларда, вазиятлар гол билан якунланмади. Биринчи бўлим 1:0 ҳисобида “Шердор” жамоасининг ҳисобдаги устунлиги билан якунига етди.

Учрашувнинг иккинчи бўлим қўқонликларнинг шиддатли ҳужумлар остида бошланди. Кетма кет уюштирилган ҳужумлар ниҳоят самара келтирди. 57-дақиқада Шахбоз Эркинов жарима зарбасидан етказиб берилган тўпни дарвозага аниқ йўллади – 1:1.




Учрашувнинг 90-дақиқасида “Қўқон-1912” футболчилари иккинчи голни киритишди. Жарима майдончасига оширилган тўпни Муҳаммаданас Ҳасанов дарвозага аниқ йўллади 1:2  Орадан бир оз вақт ўтгач,  Суҳроб Бердиев қўқонликларнинг учинчи голини киритди - 1:3

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Про-Лига вакили “Шердор” жамоаси бугунги учрашувда кучли рақибга қарши жиддий қаршилик кўрсатди. Самарқандликлар томонидан ташкил этилган кўплаб ҳужумлар баъзи вазиятларда дарвозабон маҳорати эвазига бартараф этилган бўлса, айримларида берилган зарбаларга аниқлик етишмади.  
Учрашув шу тариқа “Қўқон-1912” жамоасининг 1:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.




“Ҳоким кубоги-2019”
“В” гуруҳи
“Шердор” –  “Қўқон-1912” – 1:3 (1:0)
Ҳакамлар: 
Олим Тўйчибоев, Шохрух Аъзамов, Равшан Копадзе, Шохрух Шарипов.
Назоратчи: Султон Зайлобиддинов.
Голлар: Марадона Сафаров – 26. – Шахбоз Эркинов – 57,  Муҳаммаданас Ҳасанов (90), Суҳроб Бердиев (90+2).
“Шердор”:  27. Равшан Ягудин, 5. Убайдулло Набиев, 7. Марадона Сафаров, 8. Муҳаммад Ражабов, 9. Абдулла Набиев, 11. Ислом Шарипов, 14. Жасур Қурбонов, 15. Саддам Боймаматов, 18. Ғолиб Сарибоев, 19. Фарзин Мухторов, 33. Бунёд Исроилов.
Захира: 1. Фарҳод Раҳматов, 10. Илҳом Юнусов, 20. Шоҳжаҳон Аббосов, 23. Мақсуд Маҳмудов, 44. Асадбек Толибов, 77. Фаррух Фахруддинов.
“Қўқон-1912”: 71. Сарвар Каримов, 4. Баҳодир Акрамов, 7. Жамшид Ҳасанов, 11. Тимур Ҳакимов, 15. Ойбек Рустамов, 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 65. Марко Милич, 70. Шахбоз Эркинов, 78. Бехруз Садиллоев.
Захира: 30. Ислом Абдуллаев, 9. Носир Отақўзиев, 14. Аваз Маматхўжаев, 17. Қувондиқ Рўзиев, 79. Иқбол Маликжонов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов, 97. Тимур Усмонов.


Бекзод Толибов тайёрлади

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика