Latest news

19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  0 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  11 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  1 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  3 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  19 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  61 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2

Ҳожимат Эркинов: "Жикия томонидан менга нисбатан қоида бузиш бор эди" News

Ҳожимат Эркинов: "Жикия томонидан менга нисбатан қоида бузиш бор эди"

Ўзбекистон – Россия (0:0) учрашувидан сўнг термамиз ярим ҳимоячиси Ҳожимат Эркинов фикрларини билдирди.

- Кучли жамоага қарши ўйин ҳақида фикрларингиз қандай?

- Ўйин тенг бўлди деб ўйлайман. Кўп курашлар бўлди, фақатгина гол етишмади. Агар голлар бўлганда, ўйин ёрқинроқ кўринарди.

- Ўйин қўпроқ майдон марказида кечди, икки жамоа ҳам тўп билан асосан майдон ўртасида ҳаракат қилди. Ўйинда ҳавфли вазиятлар ҳам кам бўлди. Бунинг сабаби нимада?

- Россия терма жамоаси ўйинни бешта ҳимоячи билан бошлади. Шунинг  учун кўп курашишга тўғри келди. Рақибларга кўп вазият яратишга йўл қўймадик, бизда ҳам вазиятлар кам бўлди. Фикримча, ҳеч бир жиҳатда рақибга ютқазмадик. Факатгина голлар етишмади.

- Россия терма жамоаси ҳимоячилари анча тажрибали. Улар ишончли ўйин намойиш этишди. Рақиблар ҳимояси бизнинг ҳужум чизиғимизга қанчалик қийинчилик туғдирди?

- Замонавий футболда яхши ҳимоя чизиғи ҳар бир кучли терма жамоада мавжуд. Россия терма жамоасида нафақат ҳимояда, балки ҳар бир чизиқда кучли ўйинчилари бор. Россия анча кучли рақиб деб ўйлайман.



- Георгий Жикия сизни йиқитган вазиятда, фоль бормиди?

-Ҳа, 90 фоиз фоль бор эди. Ҳали вазият такрорини кўрмадим, лекин қоида бузиш бор эди.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика