Latest news

10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  3 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  0 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  2 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  16 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  4 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  17 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  6 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  18

Ҳиндистонлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашувда кўпроқ ҳужум қиламиз" News

Ҳиндистонлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашувда кўпроқ ҳужум қиламиз"

Ўзбекистон терма жамоаси 2-тур баҳсини Ҳиндистон терма жамоасига қарши ўтказади.

Биз эса Доҳа шаҳрида Ҳиндистон терма жамоасининг иштирокини ёритиш учун келган ҳиндистонлик журналистларидан Ўзбекистон терма жамоасига қарши кечадиган учрашув ҳақида фикр олдик.

"Ҳиндистон терма жамоаси иккинчи тур баҳсини Ўзбекистонга қарши ўтказади. Австралия терма жамоасига қарши учрашувдан катта сабоқ чиқардик деган умиддаман. Ҳиндистон биринчи турда ҳимоявий ўйнади. Бироқ Ўзбекистонга қарши учрашувда ўйин режамиз анча ўзгаришига шубҳам йўқ. Иккинчи турда кўпроқ ҳужум қилишимиз аниқ, сабаби мағлуб бўлишга хаққимиз йўқ. Ўзбекистон терма жамоасида ярим ҳимоя ва ҳужумда муаммолар борлиги Сурия қарши учрашувда яққол сезилди. Сурия дарвозасини ишғол эта олмаган Ўзбекистон, Ҳиндистонга қарши янада кучлироқ босим остида ўйнайди. Ҳиндистон ушбу жиҳатлардан фойдаланиб Ўзбекистон терма жамоасини мағлуб этишга ҳаракат қилади" - деди "Mathrubhumi" газетаси мухбири Кассим Сираж.



"Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдан чиқишга асосий фаворитлардан бири. Ҳиндистон терма жамоаси бош мураббийи айтиб ўтганидек Ўзбекистон жуда яхши шаклланган жамоа. Австралияга қарши дастлабки 50 дақиқа фақат ҳимояланган Ҳиндистон, Ўзбекистонга қарши ҳам худди шундай услуб қўлласа керак. Аммо Игорь Стимач 2-турда фақат ва фақат натижа учун майдонга чиқиши аниқ" - дея фикр билдирди "Sportstar Hindu" сайти журналисти Нил Бҳатачаржий.

Абдулвосит Бектемиров ёзиб олди

Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика