Latest news

18:30Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" (матнли трансляция)  1 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  28 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  79 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 17:57"Астон Вилла" — "Ман Сити" ва "Арсенал" — "Кристал Пэлас" ўйини учун таркиблар маълум  0 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  3 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   27 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  12 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  8

Ҳикмат Ҳошимовнинг ўғли Абдуқодир Ҳусанов: "Юлдузлик касалига учрашимга дадам йўл қўймайдилар" News

Ҳикмат Ҳошимовнинг ўғли Абдуқодир Ҳусанов: "Юлдузлик касалига учрашимга дадам йўл қўймайдилар"

Беларусь мамлакатининг "Энергетик-БГУ" клубида ўйнаётган ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ҳақида ўтган ҳафта маълумот бергандик.

Куни кеча ўзбекистонлик ҳимоячи билан суҳбатлашишга қарор қилдик.

- Абдуқодир Ҳусанов футболга кириб келишини шундай эслади:

- Футболга 5 ёшимдан қатнай бошлаганман. "Тошкуч" номли жамоага борардим. Бир йилдан кейин "Бунёдкор" академиясига қабул қилишган. Академияга амаким олиб боргандилар. У ерда Сергей Чигодаев, Акмал Рисқуллаев, Тимур Бабаханов, Ринат Мифтахутдинов ва Миразиз Мирзааҳмедов каби мураббийлар билан бирга ишладим.

- "Энергетик-БГУ"га ўтиш қандай содир бўлди?

- Агентим четдан вариант бор деб айтдилар. Ўзимни четда синаб кўришни хоҳладим ва Беларусь клубига ўтдим.

- Беларусь мамлакатида тил борасида муаммога дуч келмаяпсизми?

- Бошида келганимда рус тилини тушунардим, аммо гапира олмасдим. Ҳозир эса бемалол гапиряпман ва бу борада муаммо йўқ.

- Ҳикмат Ҳошимовнинг ўғли бўлиш қийин эмасми? Шу пайтгача футболда отасидан фойдаланганми? Абдуқодир бу саволларга мана бундай тарзда жавоб қайтарди:

- Дадамни уялтириб қўйишим керак эмас. Дадам ўзлариданда кучли футболчи бўлишимни, ўзларидан яхшироқ натижалар қайд этишимни хоҳлайдилар. Менга жуда кўп кўрсатмалар берадилар. Энг кўп айтадиган гаплари "Ҳамма нарсага ўзингни кучинг билан эриш, мендан фойдаланма.




- 18 ёшли футболчи "Энергетик-БГУ"даги илк маошини нимага сарфлаган?

- Беларусь клубидаги илк маошимни ота-онамни туғилган кунларига совға учун танишлар орқали юборгандим.

- "Энергетик-БГУ" бош мураббийи Павел Роднёнок ҳар бир ўйинда сиздан талаб қилади?

- Бош мураббийимиз умумий кўрсатмалар берадилар. Шахсан ўзимга эса "ўзингга ишонч билан ўйнагин, яккакурашларда ютқазма" деб айтадилар.

- Айни пайтда Рамазон ойи давом этмоқда. Жамоа бош мураббийи футболчиларнинг рўза тутишига қарши эмасми?

- Йўқ, қарши эмас. Бу борада мураббийлар ҳеч қандай чеклов қўйишмаган.

- Кўп мухлислар ёш футболчилардан интервью олманглар дейишади. Сабаб уларни юлдузлик касалига учрашидан қўрқишади. Ушбу интервьюдан кейин Абдуқодир Ҳусанов юлдузлик касалига чалинмайдими?

- Йўқ, юлдузлик касалига учрашимга дадам йўл қўймайдилар.

- Сўнгги саволим бироз ҳазиломус: 29 февралда туғилган экансиз. Бу ҳар тўрт йилда келадиган сана. Туғилган кунингизни қачон нишонлайсиз?

- 4 йилда бир марта (кулади).


П.С. Тез орада "Энергетик-БГУ"да ўйнаётган яна бир ҳамюртимиз Шоҳруҳ Абдураҳмонов билан суҳбатлашамиз.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика