Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Ҳамиджон Актамов: "Янги стадиондаги ўйинларни ғалаба билан бошлаганимиздан хурсандмиз" News

Ҳамиджон Актамов: "Янги стадиондаги ўйинларни ғалаба билан бошлаганимиздан хурсандмиз"

"Қизилқум" — "Динамо" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида "Қизилқум" ПФК Ижрочи директори Ҳамиджон Актамов қатнашди.
— Замонавий стадионда ўйнаш барча футболчининг орзуси, — деди Ҳамиджон Ғуломович. — Маҳаллий ишқибозлар учун бугун ҳақиқий спорт байрамига айланганидан хурсандмиз. Жамоамизнинг бу ғалабаси байрамни безаги бўлди, деб биламан. Ўйинга пухта ҳозирлик кўрдик. Бугун майдонга тушган ўйинчилардан бирортасини алоҳида ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. Ғалаба ва чиройли футбол учун барча бирдек ҳисса қўшди. Муҳими, янги стадиондаги ўйинларни ғалаба билан бошлаганимиздан мамнунмиз.

Ўз навбатида бизни тинимсиз қўллаб-қувватлаб турган минглаб мухлисларимизга ҳам раҳмат айтмоқчиман. Агар улар шу даражада олқишлаб турмаганида бундай муваффақиятга эриша олмасдик. Мақсадимиз эса келгуси ўйинларда ҳам фақат ғалаба иштиёқида майдонга тушиш.

Майдоннинг ҳолати ҳақида нима дейиш мумкин?! Янги стадионда биз ҳам рақибимиз сингари биринчи марта ўйнадик. Майдоннинг сифатини келгусида яхшилаш учун барча имкониятларни ишга соламиз, албатта. Чунки сифатли майдонда тўп суришни ўзимизнинг йигитларимиз ҳам жуда хоҳлашади.

Дарвозабон Эркин Жабборов айни чоғда жароҳатини даволатяпти. У тез орада таркибга қўшилади. Ҳужумчи Владимир Шишеловни аввалги жароҳати асорати безовта қилаётганди. Ҳозир Володянинг умумий гуруҳ машғулотларида қатнашаётганлигидан хурсандмиз. Мухлислар уни 10 май куни Ўзбекистон кубогининг "Олмалиқ"қа бўладиган учрашувида майдонда кўришади, деган умиддаман.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика