Latest news

11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  0 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  5 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  9 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  2 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  14 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  4 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  13 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  4 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  15

Ҳамиджон Актамов: “Янги йилда ҳам қалбларимизни футбол завқи асло тарк этмасин!” News

Ҳамиджон Актамов: “Янги йилда ҳам қалбларимизни футбол завқи асло тарк этмасин!”

Яна саноқли соатлардан сўнг, юртимизга Янги — 2015 йил эшик қоқиб кириб келади. Айни шу лаҳзаларда барча ўз яқинларини байрам билан қутлашга ошиққан.
Биз “Қизилқум” профессионал футбол клуби Ижрочи директори Ҳамиджон Актамовни Янги йил билан табриклар эканмиз, у киши ўз дил изҳори ва тилакларини клуб расмий веб-сайти орқали мухлисларга етказиб қўйишимизни илтимос қилдилар.

  — Дарҳақиқат, яна бир неча соатдан кейин бир ёшга улғаямиз, — дейди Ҳамиджон ҒУЛОМОВИЧ. — Ўтган йил жамоамиз қўлга киритган натижаларимиз билан у қадар мақтана олмасак-да, маълум танаффусдан сўнг Навоийга катта футболнинг қайтганлиги аслида катта ютуқ. Якунланган мавсум “Қизилқум” футбол клуби раҳбарлари ва барча аъзолари учун чин маънода ўзига хос синов ҳамда мослашиш йили бўлди.  Асосий ўзагини навоийлик йигитлар ташкил қилувчи жамоа дастлабки даврада аксарият жамоалар учун етарли бошоғриқ бўлганлиги, “Қизилқум”нинг келгуси имкониятлари хусусида фикр билдириш учун асос бўлди, деб биламан.

  Албатта, ишқибозлар учун ғалабалар муҳим! Буни асло инкор этмаймиз. “Қизилқум”нинг кўпсонли садоқатли мухлислари борлигидан кўнглимиз тоғдек кўтарилади, албатта. Шу боис, Янги йилда биз уларни ўзимизнинг чиройли ўйинларимиз ва муҳим ғалабаларимиз билан шодлантиришга бел боғлаганмиз. Бунинг учун аллақачон аниқ чора-тадбирлар ва режалар ишлаб чиққанмиз. Янги мавсумда жамоамиз кучлилар қаторига қўшилиш учун бор куч-имкониятини ишга солади. Ўз навбатида бизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб турган Навоий вилояти ҳокимлиги, Навоий кон-металлургия комбинати, “Навоийцемент” ОАЖ раҳбариятига жамоамиз аъзолари ўз миннатдорчилигини билдиради.  

  Фурсатдан фойдаланиб, халқимизни, миллионлаб мухлисларимизни, футболимизнинг барча жонкуярларини кириб келаётган Янги йил билан чин юракдан табриклайман. Бошланажак 2015 йил чинакам ғалабалар йили бўлсин! Ҳадемай, Австралия яшил майдонларида старт оладиган Осиё кубоги баҳсларида Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига фақат омадлар ёр бўлишини тилайман.

  Бир сўз билан айтганда, Янги йилда ҳам қалбларимизни футбол завқи асло тарк этмасин!

"ҚИЗИЛҚУМ" ПФК Матбуот хизмати.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика