Latest news

20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  2 20:10Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  117 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  29 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2

Ҳамиджон Актамов: "Мухлисларимизга қувонч улашганимиздан хурсандмиз" News

Ҳамиджон Актамов: "Мухлисларимизга қувонч улашганимиздан хурсандмиз"

"Қизилқум" — "Навбаҳор" жамоалари учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов журналистлар саволларига жавоб берди.
— Чемпионат жадвалида ёнма-ён бораётган жамоалар учрашуви доимо кескин ва муросасиз кечган, — деди Ҳамиджон Ғуломович. — "Навбаҳор" ҳар жиҳатдан ўз таркибига тажрибали ва маҳоратли футболчиларни жамлаган жамоалардан саналади. Учрашув олдидан наманганликлар иштирокида ўтган бир неча ўйинларни ўрганиб, таҳлил қилдик. Навоийдаги ўйин осон ўтмаслигини аввалдан билардик.  

— Гарчи, учрашувда тезкор гол киритган бўлсак-да, рақибимизнинг қисқа фурсатда мувозанатни тенглаштиргани жамоамиз аъзоларини ҳушёрликка ундади. Голга тортадиган кўплаб имкониятлар юзага келмоқда. Афсуски, йигитлар барчасидан унумли фойдалана олишяпти, дея олмайман. Шунга қарамай, ҳужумчимиз Баҳриддин Ваҳобовнинг майдонда ишончли ўйин намойиш этаётганлиги барчамизни хурсанд қилмоқда.

— Эътиборлиси, бу йилги мавсумда бир ғалаба жамоани чемпионат жадвалида мавқеини яхшиласа, аксинча мағлубият қуйи поғонага яқинлаштириб қўйиши ҳеч гап эмас. Бугун фақат ғалаба иштиёқида майдонга тушгандик. Мақсадимизга эришганимиздан, мухлисларимизга қувонч улашганимиздан хурсандмиз. Олдинда янада муҳим учрашувлар кутиб турибди. Унда рақибимиз қайси жамоа бўлишидан қатъий назар фақат муваффақият қозониш учун майдонга чиқамиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика