Latest news

15:44"Барселона" Ямалга 10-рақамни беришга қарор қилди  0 15:18Расман: Қирғиз Республикаси бош мураббийи ишдан кетди  0 14:55Шаҳбоз Жўрабеков: "Иккинчи даврада "Бухоро"ни юқорида кўрасиз, Бекхэмнинг зарбаларини кўриб катта бўлганман"  2 14:34"Манчестер Сити"га эгалик қиладиган "City Football Group" Ўзбекистонда ўз клубига эга бўлиши мумкин  17 14:06МЮ Онанани сотиб, италиялик дарвозабонни биринчи рақамга айлантирмоқчи  1 13:38Месси MLS юлдузлари ўйинида қатнашади  17 13:10"Барселона" футболчиси "Мальорка"га ўтишга яқин  3 12:18"Лас-Пальмас" футболчиси автоҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмди  0 11:50Эдерсон миш-мишларга чек қўйди  0 11:23Челестини Файзуллаевнинг ЦСКАдаги тақдирини ҳал қилади  3 10:56“Ливерпуль“ Англия терма жамоаси ҳимоячиси борасида музокараларни бошлади  5 10:30Германия МТЖ ҳужумчиси фаолиятини “Бавария“да давом эттиришига яқин  0 10:06“Реал“ етакчиси операциядан сўнг қанча муддат футбол ўйнамаслиги маълум  25 09:40Тео Эрнандес “Ал Ҳилол“да қанча даромад қилиши маълум  3 09:18“Арсенал“ “Тоттенхэм“ қизиқаётган футболчини “илиб кетмоқчи“  0

Ҳамиджон Актамов: “Йигитларимиз чинакам ирода намойиш этишди” News

Ҳамиджон Актамов: “Йигитларимиз чинакам ирода намойиш этишди”

“Шўртан” — “Қизилқум” жамоалари (1:3) учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжумани биринчи қисмида меҳмонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов иштирок этди.


—Ўтган турда ўз майдонимизда аламли мағлубиятга учрагандик, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович.

— Тенг курашлар остида кечган баҳсда “Машъал”га имкониятни бой берганимиз мухлисларимизни қаттиқ ранжитган эди. Ана шундай омадсиз ўйиндан кейин йигитларимизни навбатдаги турга тайёрлаш осон эмасди. Хайриятки, бугун меҳмонда тўп суришимизга қарамай, жамоамизнинг барча аъзолари бир тану бир жон бўлиб, ғалаба иштиёқида ўйнадилар. Барча йигитларимизга раҳмат айтаман. Албатта, бугун кўрдиларингиз, Навоийдан ҳам юзлаб мухлисларимиз Ғузорга ташриф буюриб, футболчиларимизни фаол қўллаб-қувватлаб турдилар. Уларнинг далдаси жамоамиз учун катта мадад бўлди, десам хато қилмайман.

—Ўйинда биринчи бўлиб ўз дарвозасидан тезкор гол ўтказиб юбориш ҳар қандай жамоага салбий ва руҳий таъсир қилиши табиий. Бугун йигитларимиз чинакам ирода намойиш эта олдилар ва шунинг эвазига муҳим уч очкони қўлга киритдик.

—“Шўртан” — анча шаклланган жамоа. Бу ерда малакали мураббий ишлайди, тажрибали ўйинчилари кўп. Бугунги ўйинда улар таркибида кўпроқ ярим ҳимоячи Элдор Бойматовнинг ўйини менга ёқди.

—Амалдаги мавсумда ким чемпион бўлади? Қизиқ савол бўлди-ку?! Ҳали чемпионат тугашига яна тўртта тур бор. Бунга фақат охирги турдан кейингина аниқ жавоб беришим мумкин.

—Охирги сўз ўрнида шуни айтишни истардимки, мен “Қизилқум” жамоаси билан биринчи марта Ғузорга келишим. Рости, воҳанинг бир туманида бу каби ажойиб футбол муҳити, чиройли стадионни кўриб жуда хурсанд бўлдим. Бунақа футбол майдонида тўп суришни кўп жамоалар орзу қилса ажабмас. Бугун йигитларимиз мазза қилиб тўп тепишди. Футбол учун шунақа шарт-шароитларни яратиб берган “Шўртан” футбол клуби хомийлари ва раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика