Latest news

23:53"Наполи" — "Ювентус". Таркиблар маълум  1 23:49"Реал" — "Сельта". Таркиблар маълум  3 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  3 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  12 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  14 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0

Муҳаммадали Усмонов: "Андижон" мухлисларининг бундай илиқ кутиб олиши бошқача қувонч ва хурсандчилик бағишлади" News

Муҳаммадали Усмонов: "Андижон" мухлисларининг бундай илиқ кутиб олиши бошқача қувонч ва хурсандчилик бағишлади"

"Андижон" клуби ёзги трансфер чоғида таркибига бир қатор янги футболчиларни қўшиб олаётганидан хабарингиз бор.

"Бургутлар" аъзосига айланган янги ўйинчилар орасида ҳужумкор ярим ҳимоячи Муҳаммадали Усмонов ҳам бор. "Пахтакор"да тўп тепган асли андижонлик йигит ўз уйига қайтди ва энди "Андижон" шарафини ҳимоя қилади. Усмонов "Андижон" матбуот хизматига интервью берар экан, бир қатор саволларга жавоб қайтарди.

- Муҳаммадали, иккинчи даврадан фаолиятингизда янги саҳифа очилмоқда. Бундай янги чақирувга қанчалик тайёр эдингиз?

- Барча андижонликларга, футбол мухлисларига, "Ультрас Бургут" аъзолари, ҳамма-ҳаммага ассалому алайкум. Насиб қилса, иккинчи даврадан фаолиятимда янги саҳифа очилади. "Андижон" клубига, мураббийлар штабига чақириб, ишонч билдиргани учун катта раҳмат. Албатта, чақирувга тайёр эдим, чунки ўзингиз билганингиздек, ўйин амалиётисиз қолгандим. Шу сабабли кетишим керак эди. Кетишимни олдиндан билардим. Мен ўйнашни истаётгандим. Худо хоҳласа, "Андижон"да кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиб, ўзимни кўрсатиб, соғлом рақобат қилишга ҳаракат қиламан.

- "Андижон" билан Тожикистон йиғинида қатнашдингиз. Қандай таассуротлар қолди?

- Албатта, жамоа билан Тожикистондаги йиғинда бўлдим. Кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказдик. Жамоадошларимга раҳмат, ҳаммаси илиқ кутиб олиб, яхши қабул қилишди. Ҳамма билан жуда яхши чиқишиб кетдим. 

- Янги жамоада 99-рақамни танладингиз. Бу сизнинг ёқтирган рақамингизми?

- Рақам масаласига келадиган бўлсак, ёқтирган рақамларим ичида бу ҳам бор. Шунинг учун 99 ни танладим. Аввало, рақам ўйинчини эмас, ўйинчи рақамни безаб туради. Худо хоҳласа, яхши ўйинлар кўрсатсак, 99-рақам янада чиройли бўлиб кўринади.

- Мухлислар сизни хурсандчилик билан қарши олдилар ва ҳамма янги ўйинчилар қатори сиздан ҳам умидлари катта. Уларнинг қўллаб-қувватлаши сизга қўшимча мотивация бағишлаяптими?

- Мухлисларнинг бундай илиқ кутиб олиши ўзим учун ҳам бошқача қувонч ва хурсандчилик бағишлади, чунки ҳар бир футболчининг орзуси мухлисларнинг қалбидан жой олиш. Менга ишонч билдиришяпти ва Худо хоҳласа, бу ишонч албатта оқланади.

- Иккинчи даврада олдингизга қўйган вазифангиз қандай?

- Иккинчи даврада олдимга қўйган вазифам – чиройли ўйинлар ва голларим билан мухлисларни хурсанд қилиб, жамоамга ёрдам бериш. Осиё Чемпионлар Лигаси 2да ҳам ижобий натижаларга эришиш вазифамиз ҳисобланади. 

- Ўз уйингизга қайтдингиз ва қачондир шу ҳолат юз бериши керак эди. "Пахтакор"дан "Андижон"га ўтишингизни қандай изоҳлаган бўлардингиз?

- Мен уйимга қайтдим. Инсон ўз уйида қанчалик эркин бўлишини биласиз. Насиб қилса, бундай эркинлик билан янада кучлироқ бўлиб, биз барчасини албатта уддалаймиз. Мухлисларимизга раҳмат. Бизни қўллаб-қувватлаб туришса, албатта вазифани бажарамиз. Олға, "Андижон"!

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика