Latest news

14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  1 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  0 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  2 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  5 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  8 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  13 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  10 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  1 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  57 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  6 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  23 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  4 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0

Ҳамиджон Актамов: "Ҳужум чизиғимизда оқсаш бор" News

Ҳамиджон Актамов: "Ҳужум чизиғимизда оқсаш бор"

Суперлига 20-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Локомотив"(1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов фикрларини билдириб ўтди.




"Бугун ютишимиз ҳам ёки аксинча ютқазишимиз ҳам мумкин эди. Очиқ дарвозага ҳам гол ура олмадик. Озгина омад юз ўгирди. Охиригача ҳаракат қилдик, бир нечта вазиятлар яратдик. Фақат ҳужумга сўнгги нуқтани қўя олмадик. Футбол шуниси билан қизиқ. Охиригача курашамиз, олдинда ўйинлар кўп. Йўқотган очколаримизни ўрнини тўлдирамиз",- дейди Ҳамиджон Актамов.

- "Қизилқум" жамоаси бугун "Локомотив"га қарши қандай ўйнашни режа қилган эди?
- Кўрган бўлсангиз қарши ҳужумда ўйнамадик. Барчаси режамиз бўйича ўтди. Яратган вазиятларимиздан фойдалана олмадик, ҳужум чизиғимизда оқсаш бор. "Пахтакор" билан ўйинда ҳам вазиятлар яратдик, лекин гол уролмадик. Кейинги ўйинларда ҳаммаси яхши бўлади деган умиддаман.

- Жамоа биринчи бўлимда жуда яхши ўйин намойиш этди. Иккинчи бўлимда эса жисмоний томонданми пасайиш бўлди. Бунга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?
- Пасайиш бўлди деб ўйлаганим йўқ. Биринчи бўлимда гол уришга шошдик. Рақиб ҳам оддий жамоа эмас, яхши футболчиларга эга. Улар ҳам ҳаракат қилмоқда. Асосийси бир очко қўлга киритганимиз билан мухлисларни табриклайман. Мағлубиятга учрамадик. Футболчиларга ҳам борини бергани учун раҳмат айтаман.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика