Latest news

02:11Олимпиада ярим финалида Африка Европага қарши  2 02:03Олимпиада. Франция ярим финалда!  3 00:59Олимпиада. Миср - Парагвай учрашувида ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди  8 00:37"Арсенал" "Наполи"нинг шартларига рози бўлди  1 00:16"Байер" футболчисини "Бавария"га сотмоқда  0 23:50Илёс Зейтуллаев: "Бугун ютқазишга ҳақли эмасдик"  6 23:41Жамшид Саидов: "Ғалаба ҳар доим ёқимли"  0 23:16Тен Хаг Санчо билан мунозараси ҳақида: "Барчаси ортда қолди"  0 22:54Ибрагимович "Милан"даги фаолияти ҳақида: "Босим жуда катта. Нонуштага ҳам босимни еймиз"  0 22:37Расман: Довбик - "Рома" футболчиси  3 22:11Олимпиада. Испания Японияга имконият қолдирмади  23 22:00Суперлига. "Қизилқум" - "Бунёдкор" 1:0  0 21:40Суперлига. "Қизилқум" бу йил ҳисобидан иккинчи маротаба "Бунёдкор"дан устун келди  12 21:18Олимпиада. Марокаш АҚШ дарвозасига 4та гол урди ва ярим финалга чиқди  9 20:54Назорат учрашуви. "Динамо" - "Насаф" баҳсида ғолиб аниқланмади  0

Ҳамиджон Актамов: «Энди бор эътиборимизни миллий чемпионат баҳсларига қаратамиз» News

Ҳамиджон Актамов: «Энди бор эътиборимизни миллий чемпионат баҳсларига қаратамиз»

Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқичининг «Андижон» — «Қизилқум» жамоалари жавоб учрашуви (3:1) якунлангач, матбуот анжумани биринчи қисмида меҳмонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов қатнашди.
—Жавоб учрашуви қийин ўтишини олдиндан билардик, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — Чемпионатнинг охирги турида айнан «Андижон» билан ўтган учрашувда муҳим ғалабани қўлга киритгандик. Шу ўйинда етакчи ўйинчиларимиздан айримлари жароҳат олишди. Бугун Алишер Юсупов, Баҳриддин Ваҳобов, Андрей Деркач ҳамда Вячеслав Шевченколарнинг майдонга тушмаганлиги ўйин натижасига салбий таъсир қилди. Уларнинг ўрнига эса кўпроқ ёшларга имконият беришга мажбур бўлдик. Ўйинни ёмон бошламадик. Аммо якунда барибир ёшларимизнинг тажрибасизлиги панд берди ва чорак финал йўлланмасини бой бердик. «Андижон» жамоасини ғалаба билан табриклайман.

Энди бор эътиборимизни чемпионат учрашувларига қаратамиз. Олдинда «Металлург» жамоасига қарши муҳим учрашув кутиб турибди. Бекободликларни бу йилги мавсумни кўтаринки руҳда ўтказаётганлигини барча кўриб, билиб турибди. Мақсадимиз эса ўзгармайди, кейинги ўйинларда ҳам чиройли футбол намойиш этиб, ўз мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

«Қизилқум» ПФК Матбуот хизмати.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика