Latest news

10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  0 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  5 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  10 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  11 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  14 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   7 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  2 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  22 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  10 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  58

Ҳамиджон Актамов: "Буларнинг ҳаммаси ёлғон гаплар. Ким интрига қилаётганини раҳбарият яхши билади" News

Ҳамиджон Актамов: "Буларнинг ҳаммаси ёлғон гаплар. Ким интрига қилаётганини раҳбарият яхши билади"

Куни кеча сайтимизда "Қизилқум"даги вазият яхши эмаслиги ҳақида хабар чиқди.

Унга кўра футболчилар раҳбариятдан мураббийни ўзгартиришни сўраган. Мазкур маълумотдан сўнг аксарият мухлислар орасида Ҳамиджон Актамов ҳақида ҳам гап борганини кўришимиз мумкин. Хўш,  "Қизилқум" собиқ бош мураббийининг бунга қандай алоқаси бор? Барчасига ойдинлик киритиш мақсадида Ҳамиджон Актамовга мурожаат қилдик. 


- Ассалому алейкум. Сайтингизда чиққан хабарда мухлисларнинг хабарини ўқидим. Футболдан чарчаганим учун ишдан кетганман. Ўзим ариза ёзиб илтимос қилиб тарк этдим. Мени ҳеч ким хайдаган эмас. Раҳбарият ким бундай интрига қилаётганини яхши билади. 12 йил узлуксиз ишлаб кучим ҳам қолмади. Бирор маротаба таътилга чиқмаганман. Футболчилар мураббийлардан аразлаб қолиши иш жараёнидаги ҳолат. Вазиятларни сўрадим. Ҳеч қандай келишмовчилик йўқ. Буларнинг ҳаммаси ёлғон гаплар. Исботланмайдиган нарсалар. Футболда кўпчилик ишлашни истайди. Лекин мураббий бўлиб ишлаш жуда оғир. Асаблар, ўйларда юрасиз. Одамни чарчатиб қўяди. Раҳбариятга ариза ёзиб ўзим кетдим.  Клубга ҳеч қандай ҳусуматим йўқ. Қўлимдан келганча ёрдам бераман. Мухлис сифатида кўмак бераман. Ҳозир алоқам йўқ, бирор лавозимда ҳам ишламаяпман. Ўзимни тадбиркорлик соҳамда фаолиятимни олиб бормоқдаман. Тўғри бошқа клублардан, Қирғизистон, Тожикистондан таклифлар бўлди. Аммо футболда ишламоқчи эмасман. Лазаревични ҳам ўз шартномаси, мажбурияти бор. Ҳаммаси ўзи давом эттираверади. Илтимос қилиб интрига қиладиган одатим йўқ. 

Лазаревични раҳбарият таклиф қилган. Овозга қўйилган паллада ман ҳам қўлимни кўтариб овоз берганман. Таклиф қилган одамлар бор. Мен футбол жонкуяриман. Айни пайтда бироз дам олмоқчиман. "Қизилқум"дан ҳам катта шароитлар таклиф қилинган. Тадбиркорлик билан шуғулланяпман. Қўлимда 70-80 та одам ишлайди. Ҳозирча тўхтаб қолган ишларимни қайтадан жонлантиряпман. Одамлардан илтимос қиламан, ортимдан ғийбат қилиб гуноҳга ботишмасин.


Манба: "Қизилқум"да вазият анча чигал, футболчилар мураббийни алмаштиришни сўрашмоқда


Нарзулла Сайдуллаев 

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика