Latest news

22:28Деку: "Ньюкасл" - қийин рақиб"  0 22:12Иван Бошкович: "Таблодаги ҳисоб ҳаммасини айтиб турибди"  2 21:57Андрей Шипилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик"  2 21:44Александр Хомяков: "Чиройли ўйинларимиз ҳали олдинда"  3 21:35Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0   0 21:13Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Коняспор" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  12 20:56Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  82 20:42Суперлига. "Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни тор-мор этди  49 20:02"Ўйин куни" — "Нефтчи" клуби билан бирга   4 19:57Суперлига. "Бухоро" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  39 19:42"Ливерпуль" "Манчестер Юнайтед" билан "Аякс" истеъдоди учун курашади  0 19:08Шерзод Эсанов - 2026 йилги Суперлиганинг дастлабки голи муаллифи  0 18:58"Металлург" бразилиялик ҳужумчини олиб келди  1 17:36Европа Лигаси 1/8 финалига қуръа ташланди  6 16:54Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчиси "Металлург"га ўтди  1

Ҳамид Актамов: "Ҳар иккала жамоа бир-биридан ёмон ўйнади" News

Ҳамид Актамов: "Ҳар иккала жамоа бир-биридан ёмон ўйнади"

Олий лиганинг биринчи давра доирасидаги қолдирилган беллашув "Локомотив" - "Қизилқум" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош менежери матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўтказиб юборилган голларни ҳимоядаги хатоларимиз эвазига йўқдан жойдан олиб келдик. Жамоамизнинг ҳимоя чизиғи панд бермоқда. Бу борада селекция ишлари давом этмоқда. Ҳамза Каримов ҳали жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлгани йўқ. Алишер Юсупов ҳам жароҳати туфайли бугунги ўйинни ўтказиб юборди. Тошкентдан ҳеч бўлмаганида бир очко билан ортга қайтишни истагандик. Бугун рақиб бизга ўйнашга имконият берди. Ҳар иккала жамоа ҳам ушбу беллашувда яхши, сифатли футбол намойиш этиб беролмади. Жамоалар бир-биридан ёмон ўйнади.

Жамоамизга янги келиб қўшилган футболчилар энди асталик билан янги муҳитга киришиб кетишмоқда. Дастлабки расмий баҳс бўлгани учун камчиликлар бўлди. Тез орада янги футболчилар жамоамизга мослашиб кетишади, деган умиддамиз.

Эркин Бойдуллаевни сардор қилиб тайинлаганимиз бу барчанинг танлови. Бойдуллаев эришган ютуқлар, қўлга киритган муваффақиятлари жуда катта. Шу боисдан Эркин Бойдуллаев жамоа сардори сифатида ўйнашга ҳақли, сардорлик боғичи билан ўйнашга арзийдиган футболчи, деб биламан.

Жасур Ҳасанов расман жамоамиз сафига ўтди. Трансфер масаларини ҳал этдик. Ҳасанов тиббий кўрикдан ҳам муваффақиятли ўтди. Кейинги учрашувдан бошлаб жамоамизга ёрдам бериши мумкин. Ҳасанов иккинчи давра ўйинида ҳам "Локо"га қарши ҳаракат қилмайди. Бу шартномада кўрсатилган. Эътироз? Кимгадир алоҳида эмас, бутун жамоага эътироз билдиришим мумкин. Ҳимоядаги оддий хатолар эвазига мағлуб бўлдик.
Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика