Latest news

08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  1 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  10 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  2 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  6 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  167 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  6 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  6 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  15 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3

Ҳаким Фузайлов: "VAR тизими кечикаётгани туфайли, тахминан июнь ойларида Урганчга қайтамиз" News

Ҳаким Фузайлов: "VAR тизими кечикаётгани туфайли, тахминан июнь ойларида Урганчга қайтамиз"

Суперлига 7-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Хоразм" (1:0) баҳси якунланганидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Қизиқарли ўйин бўлди, аммо афсуски, биз мағлуб бўлдик. Биз кўпроқ тўпга эгалик қилдик ва вазиятларга эга бўлдик, бироқ рақиб қарши ҳужумга ўтаётган эди. Рақибимизни ғалаба билан табриклайман. Биз эса аламли мағлубиятга учрадик. Йигитларга ҳеч қандай эътирозим йўқ, фақатгина реализация ва сўнгги пасларда оқсадик", - деди Хаким Фузайлов баҳс якунлангач.


- Ўзгартиришлар қилишга кечикмадингизми? Иккинчи бўлимда қўшимча ҳужумчини майдонга туширсангиз бўлмасмиди?

- Жамоа биринчи бўлимда ҳам айни ўйнаётган эди. Футболчиларнинг жисмоний ҳолатига кўра позиция бўйича ўзгаришлар қилдик. Биз фақатгина ҳужумларни якунлай олмадик, холос. Биз "Қўқон-1912"дан яхшироқ ўйнадик, улар ҳимояга таяниб қолишганди. Футболда бундай ўйинлар учраб туради.



- "Хоразм" энг сўнгги паллада Суперлигада иштирок этишини билиб олди. Сиз бош мураббий сифатида етарлича футболчиларни жамоага таклиф эта олдингизми?

- Бош муррабийга ҳар доим футболчилар етишмайди. Биз Суперлигада ўйнашимиздан жуда кеч хабар топдик. Лекин шунга қарамай, биз муносиб ўйин намойиш этмоқдамиз, бироқ очколар йўқотаётганимиз яхши эмас. Шундай ўйнашда давом этсак ва вазиятлардан яхшироқ фойдалана бошласак, анчагина рақобатбардош жамоа бўламиз.

- "Хоразм" ўз майдонига қачон қайтади?

- Мендаги маълумотларга кўра, майдон тайёр бўлган. VAR тизими кечикаётгани туфайли, тахминан июнь ойларида Урганчга қайтамиз. Мухлисларимиз катта футболни соғиниб қолишди.



Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика