Latest news

23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  0 22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  1 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  4 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  19 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  5 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2

Ҳаким Фузайлов: «Самарқанддек катта вилоят ва шаҳар янада кучли таркиб ва юқори ўринларга муносиб» News

Ҳаким Фузайлов: «Самарқанддек катта вилоят ва шаҳар янада кучли таркиб ва юқори ўринларга муносиб»

Ўзбекистон кубоги 1-тури доирасидаги «Бухоро» - «Динамо» (1:1) учрашувидан кейин дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов ўйин борасидаги фикрларини билдирди.

«Бухоро» Про лигага чиқиш учун асосий даъвогарлардан бири саналади. Ўйин қарама-қарши ҳужумлар остида кечди. Ўйлайманки, фақат биз учун эмас мухлислар учун ҳам қизиқарли баҳс бўлди. Ўйиндан кейин барчасини яна таҳлил қиламиз. Бугун гол уришимиз керак бўлган вазиятларда хатоларга йўл қўйдик. Акс ҳолда ҳисоб бошқача бўлиши мумкин эди.

Мавсум бошида йиғилган таркибдан кўнглим тўлдими? Имконқадар таркибни яхшилашга интилдик. Молиявий имкониятларимиздан келиб чиқиб, таркиб жамладик. Олдимизда Суперлигага чиқиш вазифаси турибди ва шу йигитлар билан мақсад сари интиламиз. Умуман олганда эса Самарқанддек катта вилоят ва шаҳар янада кучли таркиб ва юқори ўринларга муносиб. Давралар оралиғида иложини топсак, таркибни яна кучайтиришимиз керак», - дейди Ҳаким Қаюмович.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика