Latest news

13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  2 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  8 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  3 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  4 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  1 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  2 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  5 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  18 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  11 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  4 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  20

Ҳаким Фузайлов: "Деярли барча футболчиларим ёмон ўйнашди" News

Ҳаким Фузайлов: "Деярли барча футболчиларим ёмон ўйнашди"

Про лиганинг 4-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Динамо" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов ўз фикрларини билдирди.

"Олдин ҳам айтгандим, Про лигадаги барча ўйинлар қийин ўтади. "Хоразм" жамоаси бизга қарши ўз майдонида жуда қаттиқ тайёрланишини футболчиларимга уқтиргандим. Бизнинг деярли барча футболчиларимиз жуда ёмон ўйнашди, бир таймдан кўпроқ вақт давомида 10 кишига қарши ҳаракат қилдик ва деярли ҳеч қандай вазият ярата олмадик.

Қизил карточка ҳақида? Тўғриси мен турган жойдан бу вазият жуда узоқда эди. Бу ҳакамнинг қарори, уни муҳокама қилмайман.

Темур Исмоилов ҳақида? Бошида айтдим деярли барча ўйинчиларим ёмон ўйнади дедим. Исмоилов ҳам бошқалар сингари ёмон ўйнади.

Про лига савияси ҳақида? Йиғинлар вақтидаёқ Про лигада барча баҳслар оғир ўтишини тахмин қилгандим. Жуда қийин мусобақа. Ҳозир ҳеч бир фаворитни кўрсата олмайман.

Стадион ҳақида? Ажойиб муҳит. Тўғри майдон ҳолатини янада яхшилаш мумкин. Иссиқда бундай майдонда ўйнаш оғир бўлади. Олдинда ёз фасли бор. "Хоразм" футболчилари бу ерда доим ўйнашади. Муҳитга эса гап йўқ", - дейди Ҳаким Фузайлов.




Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика