Latest news

03:07АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да минимал ҳисобда ғалаба қозонди  2 02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  0 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  6 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  19 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  8 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  2 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  2 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1 21:36Роналду Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Globe Soccer Awards мукофотини олди  19 21:05"Реал" "Ливерпуль"ни расман огоҳ этди  8 20:34Феликс Туркияга йўл олиши мумкин?  0 20:04Аморим: "МЮ мураббийи ҳеч қачон ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди"  1 19:37Расман: "Насаф"дан илк "юриш", Умарбек Эшмуродов қайтди  16

Ҳакамлар ва журналистлар ўртасидаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди News

Ҳакамлар ва журналистлар ўртасидаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган учрашувларда ҳакамлар томонидан қабул қилинган баъзи қарорлар футбол мухлислари ва мутахассислар ўртасида қизғин муҳокамаларни келтириб чиқарди.

Ўйинларда юзага келган вазиятларни таҳлил қилиш, ҳакамлар фаолияти мавзусида фикр алмашиш мақсадида 15 май куни Ўзбекистон футбол ассоциациясида Суперлига ҳакамлари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Тадбирни ФИФА ҳаками, ифтихоримиз Равшан Эрматов очиб берди.

“Яхшиям футбол бор экан, сизлар билан учрашиб туришимизга сабабчи бўлади. Футбол ҳақида ойлаб, йиллаб гапирсак ҳам кам. Сизларга “Ҳакамлар ва назоратчилар департаменти”нинг янги раҳбари Бекзод Ариповни таништирмоқчиман. Маъмур Саидқосимов бошқа лавозимга ўтиши муносабати билан Арипов унинг ўрнини эгаллади. Футбол борки бутун дунёда баҳсли, мунозарали вазиятлар бўлади. Биз мутахассисларнинг вазифаси бу ҳолатларга совуққонлик билан муносабатда бўлиб, уни тўғри тушунтириш ҳисобланади.

Дастлаб Ўзбекистон Суперлигаси ва ОЧЛ ўйинларидаги баҳсли вазиятлар жамланган видеороликларни тақдим этамиз. Бу орқали мухлисларга тўғри ва аниқ маълумот беришга ҳаракат қиламиз”, - дейди Равшан Эрматов.

“Ҳалол ва адолатли ҳакамликни таъминлаш мақсадида турли йиғилишлар ўтказилмоқда. Мендек ёш кадрга шундай масъулиятли лавозимни ишониб топширишгани учун ЎФА раҳбарияти, хусусан Умид Аҳмаджоновга миннатдорчилик билдираман. Мен бу лавозимда ўзимни бор кучим билан ишлайман ва ишончларни оқлашга уринаман.
Ҳаётим бутунлай футбол билан боғлиқ. Жисмоний тарбия институтини тамомлаганман. Ўз вақтида Олий лига жамоаларида ўйнаганман, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасида ўйнаганман. Маъмур ака Саидқосимовнинг лавозимни тарк этишларига қандайдир хато ёки хатолар сабаб бўлгани йўқ”, - дейди “Ҳакамлар ва назоратчилар департаменти” янги раҳбари Бекзод Арипов.


“Бундан буёғига худди футбол жамоаларидек ишламоқчимиз. Олдин Олий лига ва Биринчи лига ҳакамлари алоҳида бўларди. Энди ПРО-лигада ишлаётган ҳакам сифатли ва ишончли ишлаётганини кўрсак унга Суперлигада ишонч билдирамиз. Аксинча Суперлигада хатоларга йўл қўйса қуйи лигага равона бўлади. Ўртадаги чегара олиб ташланди. Шунда ҳакамлар ўртасида рақобат ва ишонч пайдо бўлади. Нега футбол жамоаларидек дедим, сабаби ёшлар жамоасида ўйнаётган футболчи ўзини кўрсатишни бошласа бош мураббий уни асосий жамоага қўшади. Бизда ҳам шундай бўлади. Яъни ҳеч бир ҳакам қайсидир лигада ўзининг муқим ўрнига эга бўлмайди.

Мухлисларга ёқадиган футболни ҳакамлардан талаб қилаяпмиз. Ўйинларда камроқ хуштак чалишга келишиб олдик, аммо шундай бўлса футболчилар ўзаро уришиб кетишмоқда. Барчамиз бирга ишлашимиз керак. Биз доим ОАВ учун очиқмиз. Менимча бунгача ҳакамлар билан бундай очиқ мулоқот бўлмаган. Футболни ривожлантиришда барчамиз бирлашишимиз керак”, - дейди Равшан Эрматов.

“Пахтакор” – “Навбаҳор” тўқнашуви ҳакамлар учун сўнгги йиллардаги энг оғир ўйин бўлмоқда. Ҳеч қайси ҳакам бу ўйинда ишлашни истамайди. Нимага бир неча йиллардан буён ўзим бу ўйинда ишламайман? Сабаби ўйин Тошкентда бўлмоқда, мезбон ҳам Тошкент жамоаси. Шу боис бу баҳсга нейтрал вилоятлик ҳакам қўйилмоқда. Агар фақат мен мана шундай принципиал ва қийин ўйинларда ишлайверсам бу тўғри бўлмайди. Шахсан ўзим ҳар бир ўйинда 3-4та хатога йўл қўяман. Шукурки бу хатолар ўйин натижасига таъсир қилмайди. Ҳар бир баҳсга тушишдан олдин хато қилмайлик деб Худодан сўраб тушаман”, - дейди Эрматов.


“Ҳеч ким атайин хато қилишни истамайди. Аммо барчамиз инсонмиз. Бироқ ишонч билан айта оламанки ҳеч бир ҳакам атайин хато қиламан деб майдонга тушмайди. Энди нейтраллик ҳақида гапирсак, ўтган йил Баҳрайн ва Эрондан ҳакамлар ишлаб кетишди. Улардан бирида ўзим назоратчи эдим. Ишонинг ўшанда хорижлик ҳакам бизнинг ҳакамлардан ҳеч бир жабҳада устун эмасди. Унга мен анчагина паст баҳо қўйгандим. Мен ўзимизнинг ҳакамларни мақтаб хорижлик ҳакамларни ерга урмаяпман”, - дейди назоратчи ҳакам Сардор Нажафалиев.

“Металлург” - “Локомотив” учрашувида меҳмонлар вакили Ҳусниддин Ғофуровга қизил карточка берилган вазият видеоси намойиш этилди. Таъкидлаш лозимки Ғофуров ўйиннинг дастлабки 30 дақиқаси ичида уч марта Ғофуров рақибга қўполлик ишлатгани кўринди.

“Ғофуров бу ўйиннинг дастлабки ярим соатида уч марта гаплашдим ва эҳтиёт бўлиб ўйнашини айтдим. Бироқ 33-дақиқада айнан шу футболчи рақиб билан курашда жуда ҳам кескин ўйнади, камига йиқилган футболчини оёғини босиб ўгирилиб кетди. Аслида Ғофуровга иккита қизил карточка кўрсатса ҳам бўларди. Аммо мен ўйин боши бўлгани учун оғизаки тарзда тушунтиришга ҳаракат қилдим. Танаффусда ўзгариш? Бу соғлигим туфайли ўйинни бош ҳакам сифатида давом эттира олмадим. Ҳозир барчаси жойида кейинги ўйинга тайёрман”, - дейди ўша бош ҳаками Азиз Асимов.


“Ҳар бир футболчи майдонга тушаётганда футбол ўйнаш учун тушади. Рақибга жароҳат етказиш учун эмас ёки бокс тушиш учун эмас. Бу вазиятда бизнингча Азиз Асимов хато қилмаган”, - дейди Бекзод Арипов.

“Пахтакор” – “Навбаҳор” учрашувида Достонбек Ҳамдамов йиқилган ва пенальти белгиланган вазиятнинг видеоси намойиш этилди.

“Бу вазиятга жуда яқин эдим. “Пахтакор” футболчиси тўпни тепишга ҳозирланди ва “Навбаҳор” ҳимоячиси эса оёғи билан унинг тепаётган оёғига зарба берди ҳамда қўли билан уни ушлади. Бу вазиятда мен қарор чиқаришга ҳечам иккиланганим ҳам йўқ”, - дейди Зокир Қодиров.

Шу ўйиннинг 83-дақиқасида “Пахтакор”нинг икки футболчиси Драган Черан ва Достонбек Ҳамдамов жарима майдони ичида йиқитилган вазият видеоси кўрсатилди.
“Бу ҳолатда пенальтига тортадиган қоида бузишни кўрганим йўқ. Ҳисоб 2:2, ўйиннинг охирги дақиқалари шу боис бундай вазият учун пенальти белгилаш нотўғри бўларди”, - дейди Зокир Қодиров.

Бахтиёр Ширинов: - Бу мавсум Валентин Коваленко учта ўйинда ишлаган экан. Қизиғи учаласи ҳам АГМК иштирокида. Демак, кейинги ўйинда ҳам Коваленко АГМК ўйинида ишлайдими?
Бекзод Арипов: - Йўқ. Жамоа мағлуб бўлса ҳакамдан айб қидириш тўғри эмас. Футболчи ўзига ишонса қайси ҳакам бўлса ҳам юта олади. Энди бундай ҳолатларга қарши ишлаймиз.

Шаҳбоз Беғамов: - Суперлигадаги қайси ўйинда ким ишлаши 2 соат қолганида эълон қилинмоқда ва ҳакамларнинг ўзига бир кун қолганида айтилмоқда. Бу сизларга қулайми?
Равшан Эрматов: - Албатта ноқулай. Қайси томондан? Футболчи қайси куни ўйнашини билади ҳакамлар эса бу тур ишлайдими ёки йўқми билмайди. Бу эса барча ҳакамларни бир хил формада ушлаб туради.

Шаҳбоз Беғамов: - Нима учун ҳакамлар ўйинга оз қолганида эълон қилинмоқда? Бу ҳакамларга нисбатан ишончсизликми?
Бекзод Арипов: - Бунинг сабаби бор. Ҳакамни эълон қилсак қайсидир клублар ёки ташқи омиллар таъсирида қолиб кетиши мумкин. Ҳозирда эса ҳакамлар фақат ўйинга эътиборини қаратади. Сабаби шу.

Бобур Акмалов: - “Пахтакор” – “Навбаҳор” учрашувида Зокир Қодиров меҳмон жамоа мухлислари томонидан отилган буюмни захира ҳакамига олиб келиб берди. Бу борада қандайдир чора кўрилдими?
Бекзод Арипов: - Ўйин комиссари бу ҳолат бўйича ПФЛга расмий мурожаат қилади ва ПФЛ уни кўриб чиқади.

Элдор Мустафоев: - “Металлург” – “Қўқон-1912” учрашувида Аҳрол Рисқуллаев яхши ишлагандек туюлди, бироқ адашмасам эртасига у четлатилгани эълон қилинди. Бунга нима сабаб бўлди? Ташқи таъсирларми? Бунга қарши кураш олиб бориладими?
Бекзод Арипов: - Албатта бундай ҳолатларга қарши курашамиз ва келажакда шундай бўлишини истамаймиз.

Шаҳбоз Беғамов: - Халқаро ўйинларда агар мухлислар ўзини тута олмаса ёки майдонга буюмлар отилса бош ҳакам жамоаларни трибуна остига олиб кириб кетиши ва маълум вақт ўйинни тўхтатиб туради. Нега бизда шундай тажрибадан фойдаланилмайди? Ҳакамни эса тўғри ёки нотўғри қароридан қатъи назар жўр бўлиб ҳақоратлаш ҳам авж олган. Шу пайтда айнан мазкур тажрибадан фойдаланган ҳолда мухлислик маданиятини кўтариш мумкин, назаримда.
Равшан Эрматов: - Жуда долзарб мавзуни кўтардингиз. Албатта бундай ҳолатларга қарши курашиш керак. Чунки стадионда ҳамма баланд овозда сўкиниб ўтирса ким ўз оиласи билан стадионга келади? Ҳеч ким. Мухлислик маданиятини ўстириш керак.

Rating: -83   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика