Latest news

19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  1 19:45U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония (матнли трансляция)  6 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  4 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  1 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  26 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  4 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  34 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  5 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  4 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  7

Ҳакамлар ҳақида савол беришни ва гапиришни бас қилишимиз керак News

Ҳакамлар ҳақида савол беришни ва гапиришни бас қилишимиз керак

Суперлиганинг дяерли ҳар туридан кейин мураббийларнинг ҳакамлик ва умуман ҳакамлар ҳақида гапираётгани гувоҳи бўляпмиз.

Осиё чемпионлар Лигасида мураббийлар имкон қадар ҳакамлар мавзусига тўхталмайди. Улар кўпинча ўйин билан боғлиқ савол беринглар дейди. Негаки ҳакамлик ҳақида гапирган мураббийни яхшигина жарима кутиб турган бўлади. 

Бизда эса охирги пайтларда ўйин қолиб ҳакамлар ҳақида гапириш, уларнинг ишидан азият чекиб боши берк кўчага кириб қолгандек ўзини тутиш "мода"га айланди. Қайси бир ўйиндан кейин матбуот анжуманини кузатманг, деярли ҳаммасида бир хил "шаблон" гаплар. Ҳакам ундай қилди, ҳакам бундай қилди, ВАР унақа, ҳакамлик бунақа, буни ўқиб мураббийларимиз шунчалик кучлики, фақат уларнинг йўлига ҳакамлар тўғаноқ бўляпти деб ўйлаб қоласан. 

Аслида ҳам шундайми? Масалан, мен чорасиз қолган мураббийгина айбни ҳакамдан қидиради деб ўйлайман. Машҳур кишиларнинг бир гапи бор: "Ҳакам сизга қарши ўйинни бошқаряптими, катта устунлик билан ғалаба қозонишга ҳаракат қилинг. Чунки футболнинг бош мавзуси ҳакамлар (ҳакамлик) бўлиб қолмаслиги керак". 

"Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких жамоаси очко йўқотган ўйинларда фақат ҳакамлар ҳақида гапиряпти. Бугун Рўзиқул Бердиев ҳам ҳакамлар ва ВАР мавзусига тўхталди. 

Энди савол: мураббийларнинг шундан бошқа айтадиган гапи қолмадими? Нима учун биз профессионал футболда ҳалиям кўчада мухлислар бир-бирига айтадиган гапни эшитишимиз керак. Бундан зерикиб кетмадингизми? Ёки журналистларимиз савол беришни билмаяптими? Қалам аҳли ҳам футбол кўрганда ўйин четда қолиб, ҳакамнинг ҳаракатларини кузатиб турибдими? 

Агар журналист касбдошларимиз савол беришни билмай ўтирган бўлса, бу борада ёрдам беришим мумкин. Масалан, мураббийлардан сўранг, жамоангизда жаҳон чемпионатида ўйнашга лойиқ футболчи борми? Ўзбекистон юзини ерга қаратмайди деб кимни кўрсата оласиз? Иш юритиш методикангиз қанақа? Замонавий футбол мураббийи қандай хислатларга эга бўлиши кеарк? Бу саволни бемалол Суперлиганинг 14та клуби бош мураббийларига берса бўлади. Қани ҳамма жавоб бериб кўрсин-чи. Шахсан мен учун жавобини билиш жуда қизиқ.

Бизда эса шундай бўляптики, гўёки ҳакамлик мавзуси бу - глобал муаммо. Сен ҳакамлар ҳақида гапирсанг, ёзсанг, ёки савол берсанг трендга чиқасан. Лекин бу шунчаки арзон ("дешевый") тренд! Ўзбек футболининг шундан бошқа муаммоси қолмадими? Қачон сифатли майдонларга эга бўламиз? Қачон баъзи клублар уй учрашувларини бошқа стадионда ўтказишни бас қилади? Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси, терма жамоа сардори "Рома" захирасида чирияпти, кўпроқ шулар ҳақида бош қотиришимиз керак эмасми? 

Энди тасаввур қилинг, Ўзбекистоннинг энг яхши футболчси захирага михланганидан кейин бошқаларга Европага йўл бўлсин! Европада ўйнамай туриб қанақасига Осиё чемпионатини ютамиз, қанақасига жаҳон чемпионатига чиқамиз? Аслида шулар эмасми глобал мавзулар?

Ҳакамлар марказини ҳакам бўлмаган уч киши бошқарди: Бекзод Арипов, Эркин Бахтиёров ва ҳозирда Лазиз Қўчқоров. Жуда кўпчиликдан эшитдик, булар ҳакам бўлмаган, ҳуштак чалмаган бўлса, қандай қилиб ҳакамларни бошқаради? Мен ўзим ҳам қизиқиб яқинда бир тажрибали собиқ ҳакамдан сўрадим, сиз шунга нима дейсиз деб. У кишининг жавоби нима бўлди биласизми? У киши саволимга савол билан жавоб берди: "Сен ўзинг марказни бошқаришга лойиқ деб қайси ҳакамни кўрсата оласан?" Тўғриси, миямга ҳеч кимнинг фамилияси келмади. "Мана, кўрдингми, йўқ бизда муносиб ҳакам, жавобингни олдинг" - деди собиқ рефери.

Агар биз мунтазам ҳакамлик ва ҳакамлар ҳақида гапиришни давом эттираверсак, ишонинг, бу билан узоққа бора олмаймиз. Яхшиси, ҳамма ўзига жавоб бергани маъқул. Мураббийми - кучли футболчи тарбияласин, ҳакамми - ўйинни яхши бошқарсин, журналистми - маъноли савол берсин. Хуллас футболда ҳамма ўз ишини қилиши керак. 

P.S. Бугун чиққан бир хабар дилни ҳам хурсанд қилди, ҳам хира қилди. "Сўғдиёна" 6 сентябрь куни ОФК Кубогида яна бир учрашув ўтказади. Бу яхши хабар. Лекин ўйиннинг Жиззахда бўлиши юз фоиз аниқ эмаслиги - ёмон хабар. 6 сентябргача ҳеч қанча вақт қолмади. Аммо "Сўғдиёна"нинг ўз мухлислари кўз ўнгида футбол ўйнаши ҳозирча режалаштирилаётгани - мана бу муаммо. Битта стадион ОФК Кубоги (ОЧЛ эмас!) талабига жавоб беролмай қолса, додингни кимга айтасан? 

Хайрулла Холиқов.

Rating: -74   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика