Latest news

01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  15 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  19 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  3 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  1 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Ҳафтанинг энг таъсирли ФОТОГАЛЕРЕЯси. Юлдузлар ёш дарвозабонни юпатишди News

Ҳафтанинг энг таъсирли ФОТОГАЛЕРЕЯси. Юлдузлар ёш дарвозабонни юпатишди

Кеча тунда ЕЧЛ 3-турининг иккинчи кунги беллашувлари бўлиб ўтди.

"A" гуруҳи пешқадами Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби Португалияда "Бенфика" меҳмони бўлди. Учрашувнинг 64 дақиқасида Маркус Рэшфорднинг жаримадан киритган голи Жозе Моуриньо шогирдларига учинчи турда ҳам ғалаба келтирди. Рэшфорднинг голида ҳамма айбни "Бенфика" дарвозабони Миле Свилар ўз бўйнига олса бўлаверади. 18 ёшли кипер узоқ масофадан амалга оширилган ва бир қарашда унча хавфли кўринмаган жарима зарбасидан гол ўтказиб юборди. Яъни, Свилар тўп жарима майдончасига узатиб берилади деган ҳаёл билан олдинроққа чиқиб борди, Маркус эса тўпни тўғри дарвозага йўллади. Ёш дарвозабон тўпга етиб борди, лекин уни ушлаб олишга уринган ҳолда тўпга қўшилиб дарвозага кириб кетди.


Афсуски, 18 ёшли Миле Свиларнинг қўпол хатоси жамоасига қимматга тушди.



Тўп дарвоза чизиғини тўлиқ кесиб ўтган эди.



Бельгиялик Миле хатоси сабаб гол ўтказиб юборганидан кейин жамоадошлари ва мухлислардан узр сўради.




Учрашув ўз якунига етганидан сўнг "Манчестер Юнайтед" юлдузлари Миле Свиларни юпатишга уринишди.



Юлдузларнинг бундай ҳаракати 18 ёшида ЕЧЛда дебют қилиб рекорд қўйган кипернинг синиб қолмаслигига ёрдам берса ажаб эмас.



Лукаку аввало рақибини бориб юпатишга уринди, унга бир нималар деди. Бу ҳолат бизга терма жамоамизнинг Жанубий Кореяга қарши ўйинидан кейинги ҳолатни эслатиб юборди. Ўшанда Сон Хён Мин Жаҳон чемпионатига чиққанини нишонлашдан олдин Одил Аҳмедов, Александр Гейнрих ва Отабек Шукуровларни юпатган эди. Айниқса, Одилга узоқ вақт нималардир деган эди.



Свилар учун бундай ўйиндан кейин футбол юлдузларининг қўллаб-қувватлашини ҳис этиш жуда муҳим.



"Бенфика" дарвозабонини жамоадошлари ҳам юпатишга уринишди.





Кейинги ўйинларда руҳан ўзини ўнглаб олган Миле Свиларни кўришни хоҳлардик, балки мана шу ўйин ва хато унинг келажаги учун жуда катта фойда бўлар...




GettyImages суратлари ёрдамида Толибжон Қосимов тайёрлади.

Rating: +48   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика