Гвардиола дербида жамоанинг асосий футболчиси қатнашмаслигини маълум қилди
25 nov 2019 19:11
News
Гвардиола дербида жамоанинг асосий футболчиси қатнашмаслигини маълум қилди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ЕЧЛ доирасида "Шахтёр"га қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Агуэронинг болдирида муаммоси бор. У бир неча ўйинларни ўтказиб юборади. Қанчалигини айта олмайман, бироқ у дербида ўйнамайди.
Афсуски, Зинченко ҳам жароҳатланган. У жамоамизда деярли барча позицияларида ўйнай оладиган ажойиб футболчилардан бири", - деди Гвардиола.
ЕЧЛнинг 5-тури доирасида "Сити" 26 ноябрь куни "Шахтёр"га қарши баҳс олиб боради. МЮ билан учрашув эса 7 декабрь куни ўтказилиши режалаштирилган.
Link :
Source : mancity.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Comments