Гвардиола бошқарувидаги жамоа қаторасига 12 мавсумдан бери 100+ гол урмоқда
17 mar 2021 20:20
News
Гвардиола бошқарувидаги жамоа қаторасига 12 мавсумдан бери 100+ гол урмоқда
ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳси доирасида “Манчестер Сити” 2:0 ҳисобида “Боруссия М”ни таслим этди.
“Шаҳарликлар” жорий мавсумдаги голлари сонини 101 тага етказиб олишди.
Opta портали ҳисоб-китобига кўра, Пеп Гвардиола бошқарувидаги жамоа кетма-кет 12 мавсумдан бери (2008 йилги фаолиятидан бошлаб) 100+ гол урмоқда. 686 учрашувда 1718 та тўп киритилган.
Испаниялик бунгача “Бавария” ва “Барселона”ни бошқарган. Шунингдек, Гвардиола ЕЧЛда энг кўп ғалаба қозонган мутахассислар рўйхатида Жозе Моуриньюни (81 ғалаба) қувиб ўтиб, 4-ўринга кўтарилди – 82 ғалаба.
Link :
Source : Opta
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Comments