Latest news

21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  0 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  5 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  4 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  1 18:49Жота иштирокидаги ҳалокатли воқеа гувоҳи баёнот берди  1 18:21Касорлани албатта Ла Лигада кўрамиз. У яна бир мавсум "Овьедо"да қолади  1 17:57​"Челси" Мадуэкенинг нархини кўтарди. Бу "Арсенал"ни қўрқитмоқда  3 17:34АПЛнинг икки клуби "Манчестер Сити" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:06"Пахтакор" йирик агентлик мижози бўлган ироқлик футболчига кўз тикди  7 16:40Расман: "Арсенал" АПЛ клуби сардорини қўлга киритди  2 16:24Суперлиганинг 2 та клуби Ироқ терма жамоаси хавбекига даъвогарлик қилмоқда  4 16:03"Насаф" 3 та позицияга легионер олиб келади  8 15:41Ҳожимат Эркинов собиқ клуби ҳакамларни сотиб олишда айбланиб чемпионатдан четлаштирилди  5

Ғузорда футболни ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича олиб борилган ислоҳотлар News

Ғузорда футболни ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича олиб борилган ислоҳотлар

Маълумки, кейинги йилларда мамлакатимизда спорт, шу жумладан футболнинг ривожланиши ва такомиллашувига ҳукуматимиз, шахсан Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан жуда катта эътибор қаратилмоқда.

Жумладан давлатимиз раҳбарининг 04.12.2019 йилдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сонли фармони, шунингдек “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5924-сонли фармони бунга яққол мисол бўла олади.

Футбол бўйича ПРО-лига баҳсларида иштирок этаётган Ғузорнинг “Шўртан” футбол клуби ҳомийлари ва раҳбарияти бугунги кунда айнан мана шу қарорларни ҳаётга татбиқ этиш йўлида кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда. Бир неча йиллар давомида Ғузорда шаклланган ва самарали фаолият кўрсатиб келаётган мукаммал футбол инфро тузилмаси ёнига жорий йил бошидан эътиборан болалар футбол Академияси биносини ҳам қўшилди. Ушбу футбол илм масканида барча шароитлар яратилган: 45 ўринли шинам ётоқ жой, овқатланиш ошхонаси, ювиниш ва дам олиш, тикланиш, ўқув жараёнларини олиб бориш хоналари, турли хил йиғилиш, илмий амалий семинарлар ўтказиладиган конференц заллар ўқувчилар ихтиёрига берилади. Бундан ташқари спорт ҳамда футбол сир-асрорларини ўрганиш, амалий машғулотлар ўтказиш учун бир нечта табиий ва сунъий қопламали футбол майдонлари, спорт майдончалари ва жиҳозлари ҳам Академия ўқувчиларига мунтазир.

Тасдиқланган режа асосида яқин вақт ичида танлов ва селекция ишлари бошланади. Унинг натижаларига кўра дастлабки тингловчилар ушбу футбол илм масканига қабул қилинади.

Эътиборингизга Ғузор футболининг инфротузилмасини акс эттирувчи видео лавҳаларни намойиш этамиз.




Маълумот учун телефонлар: +99897-801-72-06, +99897-222-78-71

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати бўлими

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика