Latest news

17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  0 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  4 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  9 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8

Ғулом Ҳалимтоевнинг хайрлашув учрашуви ўтказилди News

Ғулом Ҳалимтоевнинг хайрлашув учрашуви ўтказилди

Ўз вақтида "Металлург", "Локомотив" сингари клубларда тўп тепган футболчи Ғулом Ҳалимтоев кеча ўзининг хайрлашув учрашувини ўтказди.

Хайрлашув ўйини Зангиота туманидаги "Лочин" стадионида ташкил этилди.

Тадбирга Ҳалимтоев билан бирга ўйнаган, шунингдек, уни яқиндан танийдиган бир нечта дўстлари ва танишлари ташриф буюришди. Улар орасида Сардор Қобулжонов, Олег Зотеев, Шерзод Шарипов, Рустам Яралиев, Жамшид Ҳамралиев, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Ильнур Хазигалиев, Саидкомил Акбаров, Шуҳрат Йўлдошев, Саҳоб Жўраев, Асрор Алиқулов, Маъмур Икромов, Азамат Исроилов, Санжар Шоаҳмедов каби футболчиларни учратдик.

Хайрлашув ўйинида жамоалар иккига бўлиниб 20 дақиқадан футбол ўйнашди. Бунда 6:4 ҳисоби билан Ғулом Ҳалимтоевнинг жамоаси ғалаба қозонди. Бунда Санжар Шоаҳмедов иккита тўп киритган бўлса, Илҳом Мўминжонов, Ғулом Ҳалимтоевнинг ўзи, Акмал Рисқуллаев ва Ҳалимтоевнинг ўғли Нортой биттадан гол уришди.

Иккинчи жамоа сафида эса Олег Зотеев билан Жамшид Ҳамралиев иккитадан гол уришди. Тадбир сўнггида Ғулом Ҳалимтоевнинг отаси Тоҳир ака ўғлининг хайрлашув ўйинига ташриф бурган барча-барчага миннатдорчилик билдириб дуо қилдилар.



Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика