Latest news

20:25Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Насаф", "Андижон" – "Динамо" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  98 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  1 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  10 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  1 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  18 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  8 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  20 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   12 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1

“Қўқон-1912” жамоаси президенти: “Жамоамиз кўрсатган ўйин билан фахрланаман” News

“Қўқон-1912” жамоаси президенти: “Жамоамиз кўрсатган ўйин билан фахрланаман”

“Насаф” – “Қўқон” (2-1) учрашувидан сўнг, “Қўқон-1912” жамоаси президенти Григорий Викторович Айрапетов клуб матбуот хизмати учун Қаршидаги ўйин борасидаги фикрларини баён қилди.

-Бугун Қаршидаги “марказий” стадионда ҳақиқий жанг бўлди дейишим мумкин. Жамоамиз футболчилари сўнгги дақиқалардаги омадсизлик туфайли мағлубиятга учраган бўлсалар ҳам , мен у лар билан фахрланаман. Мураббийларимиз бошчилигида футболчиларимиз бугунги ўйинга жуда яхши тайёргарлик кўриб келишган эди. Ўйиннинг биринчи тайми бироз мезбонларнинг устунлигида ўтди. Лекин иккинчи бўлим тўлиғича бизники бўлди дея оламан. Бугун Қаршидан тарихий ғалаба билан қайтишимиз мумкин эди. Айрим вазиятларда омад очиқчасига биздан юз ўгирди. Ўйин давомида жамоамиз сардори Мурод Холмуҳаммедов ҳамда дарвозабонимиз Музаффар Абдуллаевлар барчага ўрнак бўлишди. Умуман олганда бугунги ўйин учун футболчиларимизга ўзимнинг катта миннатдорчилигимни билдираман. Шунингдек узоқ масофани босиб, стадионда жамоамизни қўллаб турган мухлисларга алоҳида раҳмат айтаман. Жамоамиз ҳар бир ўйинда жанговор футбол намойиш қилмоқда. Ўйлайманки бу ўйин билан футболчиларимиз бемалол ҳар қандай рақиб устидан ғалаба қозона оладилар. Кейинги турларда мухлисларимизга узоқ кутилган ғалабаларни тақдим қилишимизга ишонаман.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика