Latest news

02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  3 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  3 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  2 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  3 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  13 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  3 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  466 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  6 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2

Гонконг U-23 терма жамоаси Осиё ўйинларидаги тарихий натижаси учун 100 минг АҚШ долларидан кўпроқ мукофот пули олди News

Гонконг U-23 терма жамоаси Осиё ўйинларидаги тарихий натижаси учун 100 минг АҚШ долларидан кўпроқ мукофот пули олди

Мазкур терма жамоа турнир давомида 3 маротаба ўзбекистонлик тенгқурлари билан беллашди.

Гонконг U-23 терма жамоаси Осиё ўйинларида тарихий натижа эришиб, илк маротаба 4-ўринни эгаллади. 

Бугун футбол ассоциацияси Коулун кўрфазидаги ресторанлардан бирида байрам зиёфати уюштирди. Мураббий Йорн Андерсен саҳнада нутқ сўзлади ва олимпия терма жамоаси футбол ассоциациясидан 850 минг Гонгконг доллари (108700 АҚШ доллари) миқдорида бонус олганини маълум қилди.

"Ёш ўйинчиларнинг йирик спорт мусобақаларида муносиб иштирок этиши уларнинг қобилиятли эканлигидан дарак беради. Бу йигитлар Гонконг жамоасининг келажаги ҳисобланади. Бу натижа уларг далда беради. Қолаверса, мукофотлар ҳам уларни келажакда олдинга силжишга ундаши мумкин", – деди германиялик мутахассис. 

Эслатиб ўтамиз, ўз тарихида илк маротаба 4-ўринни эгаллаган Гонконг терма жамоаси турнир давомида 3 маротаба Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан куч синашди ва барчасида имкониятни бой берди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика