Latest news

17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  10 17:26Суперлига. "Динамо" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  6 17:15Суперлига. "Андижон" – "Хоразм". Таркиблар маълум  2 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   3 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  1 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  25 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  2 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  38 12:06Англиянинг 5 карра чемпиони, "Манчестер Сити" собиқ сардори фаолиятини тугатганини эълон қилди  1

Гонконг U-23 бош мураббийи: "Имкониятларимиз пастлилигига қарамай, муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қиламиз" News

Гонконг U-23 бош мураббийи: "Имкониятларимиз пастлилигига қарамай, муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қиламиз"

Эртага Тошкентда U-23 Осиё Кубоги саралаш баҳслари старт олади.

Бугун гуруҳ босқичи учрашувларидан олдин матбуот анжумани ўтказилди. Унда Гонконг U-23 бош мураббийи Сзето Ман Чун ва футболчи Жой Йин иштирок этди. 

"Авваламбор, Ўзбекистонга келганимиздан хурсандмиз. Гуруҳдаги рақибларни ўрганиб чиқяпмиз. Ўзбекистон ва Эрон тезкор, техникаси юқори жамоа ҳисобланади. Ўйлайманки, бу ердан керакли натижа билан ортга қайтамиз", – деди мураббий Сзето Ман Чун. 

"Ҳар бир ўйин қийин ўтади. Бизнинг ўз режаларимиз бор. Мусобақага юқори натижаларни кўзлаб келганмиз", – дейди футболчи Жой Йин. 

- Гонконг гуруҳ аутсайдери сифатида гуруҳ фаворитларига қандай қаршилик кўрсатмоқчи?

- Фикрингизга қўшиламан. Бизга нисбатан жамоалар кучли. Имкониятларимиз паст ва лекин яхши натижа учун ҳаракат қиламиз. 

- Гуруҳдаги терма жамоаларнинг қайси жиҳатлари эътиборингизни тортди?

- Жамоаларнинг видеоларини кўриб чиқиш асносида биз ва рақиблар ўртасида фарқ катталигини сездим. Жамоалар очиқ ўйин кўрсатмайди ва кичик деталлардан фойдаланиб кетишга ҳаракат қилади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика