Latest news

01:40А Серия. "Кальяри" меҳмонда "Милан"дан йирик мағлубият қабул қилди, Шомуродов эса...  31 01:25"Реал" ҳимоячиси сўнгги 5 йилда Ла Лигадаги битта ўйинда илк бор гол ва ассист қайд этди  2 00:40АПЛ. "Ноттингем" - "Челси" 2:3   0 00:35АПЛ. "Тоттенхэм" - "Бернли" 2:1   0 00:33Роналду 4 мавсумдан бери миллий чемпионатларда ғолиб чиқмаяпти  2 00:30АПЛ. "Фулхэм" - "Манчестер Сити" 0:4   0 00:25ЛаЛига. "Гранада" - "Реал Мадрид" 0:4   0 00:11Веско Стешевич: "Бугунги учрашувда икки очко йўқотдик"  1 23:58"Пахтакор" "Олимпик"ка қарши 90-дақиқада ғалабани илиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 23:31АПЛ. "Челси" "Ноттингем Форест"га қарши ўйин якунланишига 10 дақиқа қолганда камбэк қайд этиб, ғалабани ўзиники қилди!  7 23:25Жамшид Саидов: "Иккинчи бўлимда жамоалар очиқ футболга ўтиб кетишди"  0 23:21Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Гранада"ни тор-мор этди  5 23:05РПЛ. ЦСКА кутилмаганда турнир пешқадами "Зенит"ни меҳмонда таслим этди, Файзуллаев эса...  10 22:43Тимур Кападзе: "Ёмон ўйнамадик, аммо хатоларимиз туфайли мағлубиятга учрадик"  3 22:28"Башундара Кингс" — Бангладеш чемпиони! Жамоа таркибида икки ўзбекистонлик ўйнайди  2

Гонконг бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши 80–90 фоиз куч сарфлаш етарли эмас" News

Гонконг бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши 80–90 фоиз куч сарфлаш етарли эмас"

Гонконг терма жамоаси бош мураббийи Йорн Андерсон жаҳон чемпионати саралаши 2-босқичи 4-туридан ўрин олган Ўзбекистонга қарши учрашувдан аввалги машғулот жараёнида бўлажак ўйин ҳақида фикр билдирди.

61 ёшли мутахассиснинг таъкидлашича, Ўзбекистонга қарши керакли натижа қайд этиш учун унинг шогирдлари бор кучини сарфлаши керак. 

"Биз узоқ вақт давомида бир хил даражадаги жамоани сақлаб тура олмаймиз, чунки футбол тўқнашувларга бой спорт тури ҳисобланади ва ҳамиша жароҳатлар учраб туриши табиий. 

Ўзбекистонга қарши ўйин қийин бўлишини барчамиз яхши биламиз. Бундай жамоага қарши саксон ёки тўқсон фоиз кучни сарфлаган ҳолда ҳаракат қилиш етарли эмас. Биз бор имкониятимизни юз фоиз намойиш этишимиз керак. Қолаверса, камроқ хато қилишга уринамиз", — деди норвегиялик мураббий.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Гонконг ўртасидаги жавоб учрашуви 26 март куни соат 19:30 да старт олади.

Аввалроқ гонконгликлар Тошкент об-ҳавоси ва майдонидан шкиоят қилишгани ҳақида хабар берилганди.

Rating:    

Comments

+1   
25 mar 11:34:02
Man United
100% эмас 200% куч сарфласанг хам барибир фойдаси йук. Барибир еб кетасан.
+1   
25 mar 11:28:04
Фк Аsaka
Reply to comment by Doniyorov Muhammad
Kamida 4-0 ga ursa kerak
Бринчи таймни узи 3-0 болса керак камида
+1   
25 mar 11:25:06
Doniyorov Muhammad
Kamida 4-0 ga ursa kerak
   
25 mar 16:34:59
Oybek Haydarov
Reply to comment by Bu shunchaki o'yin
Йорн Андерсон нима каромат курсаткан? Холландни кашф килганми?
Уртамиена футболист булган шекилли
   
25 mar 11:27:56
Bu shunchaki o'yin
Йорн Андерсон нима каромат курсаткан? Холландни кашф килганми?
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика