Германияда ўтказилган ЖЧ-2006га велосипедда борган марғилонлик Бразилияга отланди
20 jan 2014 21:33
News
Германияда ўтказилган ЖЧ-2006га велосипедда борган марғилонлик Бразилияга отланди
Машҳур велосипедчининг режалари ҳақида ЎФФ матбуот котиби Санжар Ризаев 20 январь куни маълум қилди.
Хабарберишларича, Маъруфжонов ЎФФ матбуот хизмати меҳмони бўлиб ва Бразилиядаги жаҳон чемпионати баҳсларига велосипедда бориш режалари билан ўртоқлашган.Марғилонлик 60 ёшдан ошган велосипедчи бунгача Германияда ташкил этилган футбол бўйича 2006 йилги жаҳон чемпионати баҳсларига ҳам велосипедда борган эди.
Маълумот учун, 2008 йили Маъруфжонов Германия терма жамоаси ва Мюнхеннинг “Бавария” клуби собиқ дарвозабони Оливер Каннинг хайрлашув учрашувида иштирок этиб, унга зарбоф тўн ва дўппи кийдирган, невараси учун эса Каннинг дастхати туширилган клуб либосини эсдалик сифатида қабул қилган.
Футбол бўйича 2014 йилги жаҳон чемпионати баҳслари 12 июнь – 13 июль кунлари Бразилиянинг 12 шаҳрида бўлиб ўтади.
Comments