Latest news

18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  0 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  5 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  0 18:00"Нефтчи" — "Андижон" 2:0 (Матнли трансляция)  36 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  1 17:36"Қизилқум" — "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  5 16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна" 1:2 (матнли трансляция)  5 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  5 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  6 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1

Ғайрат Ўдаев: “Хоразмда футболга бўлган эътибор ўзгарди” News

Ғайрат Ўдаев: “Хоразмда футболга бўлган эътибор ўзгарди”

ПРО-Лиганинг 9-турида “Хоразм” жамоаси ўз майдонида Термизнинг “Сурхон” жамоасини қабул қилди ва ўйинда нурсиз дуранг қайд этилди.

Баҳс якунига етгач, урганчликлар сардори Ғайрат Ўдаев билан суҳбатлашдик.

- Албатта, “Сурхон”га қарши ўйинда мухлисларимизни ғалаба билан хурсанд қилишни истагандик. Аммо якунда дуранг қайд этилди. Биз бу ўйинда икки очко йўқотдик. Тўғри, “Сурхон” ҳам яхши жамоа. Улар Суперлига йўлланмаси учун курашмоқда. Лекин биз ҳар қандай рақиб билан фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Боз устига уйда ишқибозларимизни хурсанд этишимиз шарт – дея гап бошлади “Хоразм” дарвозабони.

- Бизда жарохатга йўлиққан айрим ўйинчиларимизнинг йўқлиги билинмоқда. Шу боис мураббийлар ўзи истаган оптимал таркибни тушира олмаяпти.

- “Сурхон”га қарши баҳсда ёшларимизга тажриба етишмади. Гол уриш учун вазиятларни содир этган бўлсакда, улардан унумли фойдалана олмадик. Нима ҳам дердик, кейинги ўйинларда ютишга харакат қиламиз.

- Ростини айтсам, мутасаддилар томонидан сўнгги пайтларда футболга  бўлган эътибор нисбатан кучайди. Жамоага янги хомий бириктирилгач, ойлик ва мукофот пулларини вақтида ола бошладик. Ҳозир жамоанинг футболчилар олдида қарзи йўқ. Бундан жуда хурсандмиз ва жамоа номидан раҳбариятга миннатдорчилик билдирган бўлардим.


- “Хоразм”да битта муаммо – стадион масаласи ҳамон очиқлигича қолмоқда. “Олимпиа” стадиони фойдаланишга топширилмасдан қаровсиз холатда қолиб кетмоқда. “Хоразм”нинг қароргоҳи ҳам стадионнинг олдида жойлашган эди. Аммо у ерга ҳам киришга руҳсат берилмаяпти. Футболчилар эса машғулотга ўз уйидан қатнамоқда. Бошқа вилоятдан келган ўйинчиларга эса меҳмонхонадан жой қилиб берилган. Ўйин кунлари эса ҳамма стадионда кўришади. Бошқа жамоаларда эса ўйиндан бир кун аввал ҳамма базада қолади. Бизда эса вазият бошқачароқ. Шунингдек жамоа ўзининг хусусий автобусига ҳам эга эмас. Сафар ўйинига боришда қийинчиликларга учраб турибмиз. Балки кейинчалик бу камчиликлар ҳам бартараф этилар.


- Бу йил янгича форматда ўтказилаётган ПРО-Лига мусобақасининг савиясини юқори баҳолайман. Ҳар бир учрашув қизиқарли кечмоқда. Очиғини айтганда, илгари олдиндан қайси жамоа фаворит қайси жамоа очко йўқотиши мумкинлигини бемалол таҳмин қилиш мумкин эди. Бу йил эса мана ўзингиз ҳам гувоҳи бўляпсиз, пастки ўринда юрган жамоа юқоридаги жамоадан ҳам очко тортиб олмоқда. Демоқчиманки, ҳақиқий кураш кечмоқда.

- Ўзбекистон футбол ассоциациясининг вице-президенти Умиджон Аҳмаджонов мамлакатимизнинг бир қатор вилоятларига сафар уюштириб, у ердаги шарт-шароитлар билан бевосита танишиб чиқди. Бизнинг вилоятга ҳам келишини интизорлик билан кутмоқдамиз. Шунда янада олдинга силжиш кузатиларди – дейди Ғайрат Ўдаев.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика