Latest news

22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  0 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  3 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  4 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  8 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  36 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  7 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  1 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  1 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0

Гаттузо ўз шогирдларидан бирини қизига яхши куёв бўлишини айтди, футболчи бунга жавоб қайтарди News

Гаттузо ўз шогирдларидан бирини қизига яхши куёв бўлишини айтди, футболчи бунга жавоб қайтарди

"Валенсия" бош мураббийи Женнаро Гаттузо "Хетафе"га қарши учрашувдан сўнг жамоа ҳимоячиси Тони Латони мақтади.

"Месталья"даги баҳсда "кўршапалаклар" 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги дастлаби голни мезбонлар ҳимоячиси Тони Лато урди. Гаттузо ўйиндан сўнг ўз шогирдини мақтади.

"Таркибимизда Тони Латодек футболчи борлигидан бахтиёрман. У зўр йигит. Менинг қизим ҳали ёш, эндигина 18 баҳорни қаршилади. Лекин Тонига ўхшаган йигит унга муносиб турмуш ўртоқ бўла олади. Тонининг қандай йигит эканлигини билсангиз керак, у камтар ва меҳнаткаш", деди "Валенсия" устози.

Тони Лато бу фикрга муносабат билдирди: "Мен нима дейишни билмайман (юзи қизарганча), бош мураббийни жудаям ҳурмат қиламан, бироқ менинг қиз дўстим бор".

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Тоттенхэм" устози Антонио Конте Сон Хён Мин каби йигитни куёв қилишни исташини айтганди.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика