Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Гаттузо: “Наполи” аҳмоқона голлар ўтказмоқда. Аммо биз тўғри йўлдамиз” News

Гаттузо: “Наполи” аҳмоқона голлар ўтказмоқда. Аммо биз тўғри йўлдамиз”

“Наполи” бош мураббийи Женнаро Гаттузо А серия 19-турида “Лацио”га (0:1) учралган мағлубиятга изоҳ берди.

Учрашувдаги ягона гол римликлар ҳужумчиси Чиро Иммобиле томонидан киритилди. Ўша вазиятда неаполликлар посбони Давид Оспина узоқ вақт тўпни қайси томонга тепиб юбориш борасида аниқ бир қарорга кела олмади. Натижада ҳужумчи тўпни дарвозабондан олиб қўйди ва учрашувдаги ягона голга муаллифлик қилди.

“Ўтказиб юборган голимиздан шикоят қила олмайман. Чунки бундай ҳолатлар футболда бўлиб туради. Оспина тўпни шерикларига узатиб беришга ҳаракат қилди. Агар у шунчаки тўпни минбар томонга тепиб юборганида, жаҳл қилишим мумкин эди.

Инсонлар фақат хатоларни кузатишади. 20 та муваффақиятли тўп оширишни, ҳимоядан ҳужум ташкил қилишни гуёки кўрмай қолишади. 

Жамоага мураббий этиб тайинланганимдан кейин кулгули голлар ўтказаяпмиз. Аммо жамоа тўғри йўлда, улар мен нимани истаётганимни тушуниб туришибди ва уни амалга оширишга ҳаракат қилмоқда. 

Йиллар давомида жамоа Италияда намунали футбол намойиш этиб келди, ўзининг аниқ бир услубига эга эди. Энди яна ўша услубга қайтишга ҳаракат қилмоқдамиз. 

Биз ўзимизга бўлган ишончи қайтариш учун кетма-кет учрашувларда яхши натижаларни қайд этишимиз керак. Айни пайтда жамоада руй берган ҳолатларни жудаям кўп ўйлаб юбораяпмиз. Бизда сифатли жамоа бор, ишлашимиз ва меҳнатларимиз самарасига ишонишимз керак. Ғалаба қозониш керак, турнир жадвалига қараш шарт эмас. 

Шахсий мақсадим- ҳар қандай натижага қарамай “Наполи”да қолиш. Шу боис футболчиларни ўз кучларига ишонтириб, ғалабалар сари руҳлантиришга интилишда давом этаман”, деди Гаттузо “Sky Sports”га берган интервьюсида.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика