Latest news

21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  184 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  5 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  0 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  12 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  49 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  1 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  1 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3 16:48Трент "Ливерпул"дан "Реал"га ўтиши ҳақида: "Ҳаётимдаги энг оғир қарорлардан бири"  5 16:20"Ноттингем Форест" ҳужумчиси Саудия Арабистони жамоасига ўтадими?  0 15:4282 ёшли дарвозабон яна футболга қайтмоқчи  5 15:13Месси Аргентина билан Эквадорга қарши ўйинга бормайди  5

Гари Невилл ўз даражасида ўйнамаётган МЮнинг 6 футболчиси номини айтди News

Гари Невилл ўз даражасида ўйнамаётган МЮнинг 6 футболчиси номини айтди

"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳимоячиси, айни дамда телевиденияда эксперт сифатида ишлаётган Гари Невиллнинг фикрича, айни дамда клубнинг 6 футболчиси ўз даражасида футбол ўйнамаяпти.

Невиллнинг сўзларига кўра, Давид де Хеа, Поль Погба, Маркус Рашфорд, Алексис Санчес, Ромелу Лукаку ва Антони Марсьяль ўйинини кучайтириши керак.

"Бу футболчилар ўз позицияларида энг яхши бўлиши мумкин, аммо улар айни дамда ўз имконияти даражасида тўп тепишмаяпти.

Алексис - унга нима бўлганини билмайман. Рашфорд сўнгги ҳафтада нимага қодирлигини кўрсата олмаяпти. Унда жароҳат борга ўхшайди. Лукаку катта ўйинларда умуман ўзини кўрсатмай қўйган. Погба Жозе Моуринью қўлида ўйнаган Погбага айланиб боряпти. Марсьяль энди жароҳатини даволади, бироқ унинг кайфияти йўққа ўхшаяпти. Де Хеа эса аввалгидек эмас" - дейди Невилл.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика