Latest news

22:01Футзал бўйича жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташланди  3 21:38Суперлига. "Нефтчи" — ОКМК 1:0. Highlights  2 21:20Бир киши кам бўлиб қолган "Сўғдиёна" "Бунёдкор"га жавобсиз 4 та гол урди  14 21:08Самарқанддаги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросимидан суратлар  2 21:06Суперлига. Пенальтидан гол уролмаган Жалолиддинов жарима зарбасидан "Нефтчи"га ғалаба келтирди  43 21:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ва Алиқулов "Хатайспор" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:57LIVE. Футзал бўйича Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросими  7 19:57Қуръагача. ФИФА вакиллари қуръа олдидан тадбир ўтказишди  0 19:16"Милан"нинг бўлажак мураббийи ким бўлиши аниқ  7 18:17"Нефтчи" — ОКМК. Таркиблар маълум  2 18:12Алексей Евстафеев, "Дўстлик" халоскори ва "Қўқон-1912" посбони - Про лига 9-тур лауреатлари  2 17:20Россиялик футболчи ПСЖга ўтишга яқин  5 16:47Жо Харт фаолиятини якунлади  11 16:11"Ювентус" афсонаси фаолиятини якунлаганини эълон қилди  4 15:38"Насаф" ва "Динамо" ўртасидаги ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Гарет Саутгейт: "Биз муҳим чўққини забт этдик, аммо бу биз кўтарилишни истаган Эверест эмасди" News

Гарет Саутгейт: "Биз муҳим чўққини забт этдик, аммо бу биз кўтарилишни истаган Эверест эмасди"

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт яқинлашиб келаётган Евро-2020 чорак финалида Украинага қарши ўйиндан кутаётган тахминлари билан ўртоқлашди.

"Менимча, Германия билан ўйин жуда ҳаяжонли тарзда ўтди, ўйин қизиқарли бўлди, аммо учрашув якунланиши биланоқ, ечиниш хонасида футболчилар чорак финалга тайёргарлик ҳақида гаплашишди. Шунинг учун биз тезда кейинги ўйин масаласига аҳамият бера бошладик.

Ўйлашимча, психологик жиҳатдан тайёр бўлиш жуда муҳим, бизда кучли таркиб бор. "Уэмбли"да ўйнамаслигимиз биз учун фойдали бўлиши ҳам мумкин, атиги уч кун дам олиб, "Уэмбли"да Германияга қарши ўйинни такрорлаш машаққатли бўларди.

Энди бизни бошқа синов кутиб турибди. Биз стадионда инглиз ишқибозлари кам бўладиган жойга сафар қилишимиз ва яхши ўйин намойиш этадиган жамоага қарши ўйнашимиз керак. Жамоамизнинг хатти-ҳаракати, кучини намойиш эта олиши ҳамда диққат-эътиборли бўла олиши биринчи ўринда туради.

Украина ҳақида яна нимадир дейиш қийин, чунки иккала жамоа ҳам рақиб қандай қилиб турли хил схемалардан фойдаланаётганини кўрмоқда. Нимчорак финалда Украина ҳам учта марказий ҳимоячи билан ўйнади. Украиналиклар шведлар билан яхши натижага эришди ва гуруҳ босқичида қўлланган схемани ўзгартиришлари мумкин. Шунинг учун биз барча вазиятларга тайёр бўлишимиз керак. Аммо асосий эътибор ўзимиз намойиш этадиган ўйинга қаратилиши керак.

Биз Украина яхши жамоа эканлигини биламиз. Шевченконинг иши менда катта таассурот қолдирди. Кузда улар Миллатлар Лигасида нохуш натижаларни қайд этди, аммо улар Еврода иштирок этишнинг уддасидан чиқишди.

Сешанба куни биз муҳим чўққини забт этдик, аммо бу биз кўтарилишни истаган Эверест эмасди. Энди биз ушбу нуқтадан янада юқорига чиқишни давом эттирмоқчимиз" — дейди Саутгейт.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика