Latest news

20:10Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 2:2 (матнли трансляция)  6 20:06Суперлига. "Навбаҳор" — "Нефтчи" 0:0 (матнли трансляция)  30 20:00АПЛ. Якуний 10та ўйин бўлиб ўтмоқда, бугун чемпион номи аниқ бўлади (онлайн ҳисоб)  12 19:58Алексей Евстафеев "Дўстлик" бош мураббийи этиб тайинланди  2 19:34FourFourTwo талқинига кўра Европада ўйнаган энг яхши аргентиналик футболчи номи маълум  3 18:35Серия А. "Сассуоло" - "Кальяри" 0:2  0 18:24РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Спартак"га мағлуб бўлди, Раҳмоналиев 64 дақиқа ҳаракат қилди, Ашурматов эса...  0 17:52"Навбаҳор" — "Нефтчи". Таркиблар маълум  13 17:25А Серия. “Кальяри“ меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритиб, деярли А Серияда қолишни кафолатлади. Шомуродов 45 дақиқа ҳаракат қилди  12 16:58"Андижон" ўз уйида ўтган шиддатли баҳсда "Металлург" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:54"Бавария" бошқа мураббийлардан рад жавобини олганига қарамай, Зидан вариантини кўриб чиқмайди  2 15:02Владимир Бубанья: "Андижон" мухлислари Осиёда энг зўрлари. Мухлислар олдида қарздормиз"  7 14:29"Сассуоло" — "Кальяри". Шомуродов асосий таркибдами?  9 14:05Суперлиганинг қолдирилган 4 та учрашуви сабаб июнь ойи тақвимида ўзгариш юз берди  0 13:40"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз  0

Ғарбликлар Эронни гуруҳда "кўмиб" кетмоқчи. "B" гуруҳи интригалари News

Ғарбликлар Эронни гуруҳда "кўмиб" кетмоқчи. "B" гуруҳи интригалари

Сиёсий оламда АҚШ – Эрон келишмовчиклари ҳақида биласиз. Аммо бу бугун бўлиб ўтадиган "B" гуруҳи 3-туридан ўрин олган ўйинга қай даражада таъсир қилади?

Юқоридаги саволга бир неча соатдан сўнг жавоб олишимиз мумкин. 

Эрон – АҚШ (00:00 "Маҳалла"/Матч ТВ)

Уэльс – Англия (00:00 Спорт ТВ/Футбол 1)



Бир ҳамкасбимизнинг "Мундиал студия" эфирида таъкидлашича, ғарб давлатлари ўзаро келишган ҳолда Эронни гуруҳда "кўмиб" кетмоқчи. Бу фикрга унчалик қўшилмаган бўлардим. Тўгри, англияликларнинг Эрон ва АҚШ билан икки хил ўйин ўтказгани шубҳаларни уйғотиши табиий, аммо гуруҳга назар ташлайдиган бўлсак, вазият жиддий. Ҳаттоки сўнгги поғонада кетаётган Уэльс термасида ҳам имконият сақланиб қолган. 



Англия кейинги босқичда кучсизроқ рақибга рўбарў келиши учун гуруҳдаги ўрнини сақлаб қолишга интилади. Бунинг учун эса аутсайдер Уэльс термаси мағлуб қилинса бас. Қитъадошларимиз эса Америка Қўшма Штатлари билан ўйинда камида дуранг қайд этишлари лозим. Эронликлар мундиалга ғалати кайфиятда етиб келишди. Билишимизча, терма жамоа аъзолари ва раҳбарлар орасида келишмовчиликлар бор. Катта эҳтимол биргина Кейруш футболчиларга мотивация бераётган бўлса керак. Эрон ўтган тур Уэльс билан ўйинда ирода кўрсата олди. АҚШ эса юлдуз футболчилар фактори эътиборидан ўйинда фаворит сифатида қаралмоқда. 



Жамоалар бунгача икки бор тўқнаш келишган. Мундиал-98 да қитъадошларимиз 2-1 ҳисобида зафар қучишган, 2000 йилда бўлиб ўткан ўртоқлик ўйинида муроса кўчаси танланган. Учинчи тўқнашувда қайси томон ғолиб бўлишини бир неча соатдан сўнг билиб оламиз.

Сизнингча, "B" гуруҳидан қайси жамоалар кейинги босқичга йўл олишади?


Жалолиддин Халилов

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика