Гана афсонаси Асамоа Гьян фаолиятини якунлади
21 jun 2023 09:49
News
Гана афсонаси Асамоа Гьян фаолиятини якунлади
Ганалик ҳужумчи Асамоа Гьян Аккрадаги тадбирда фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
37 ёшли футболчи 109 та ўйинда 51 та гол урган ҳолда Гана терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.
“Мен ўз тажрибам ва билимларимни мураббийлик, футбол бизнеси ва скаутлик соҳасида қўллайман”, деди Гьян.
Гана терма жамоаси таркибида футболчи учта жаҳон чемпионатида иштирок этган, Африка Миллатлар Кубогининг учта медалини қўлга киритган: иккита кумуш ва бронза.
Гьян Италиянинг “Удинезе” ва “Модена”, Франциянинг “Ренн”, Англиянинг “Сандерленд”, БААнинг “Ал-Айн” ва “Ал-Аҳли”, Хитойнинг “Шанхай СИПГ”, Туркиянинг “Кайсериспор”, Ҳиндистоннинг “Норт-Ист Юнайтед”, Гананинг "Либерти Профешнлс" ва “Легон Ситис” клубларида ўйнаган.
Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments