Latest news

07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  0 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  1 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  6 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  6 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  63 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  8 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2

Эшитдик-да! "Машъал" ганалик футболчи билан келишувга эришди News

Эшитдик-да! "Машъал" ганалик футболчи билан келишувга эришди

Марказий ҳимоячи Мудасиру Салифу фаолиятини Ўзбекистонда давом эттиради.

Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаевга кўра, 27 ёшли футболчи Муборак жамоаси сафига эркин агент сифатида қўшилади.

Мудасиру Салифу фаолияти мобайнида Гана, Молдова ва Саудия Арабистони мамлакатларида тўп тепган. 2021/22 йилги мавсум "Асанте Котоко" жамоаси билан Гана Премьер-лигасида, 2022/23 йилги мавсум "Шериф" билан Молдова Суперлигасида зафар қучган.

Салифу 2023/24 йилги мавсум Саудия Арабистонининг "Ал Букирия" жамоаси сафида 31 ўйинда майдонга тушиб, 7 марта огоҳлантирилган. Transfermarkt портали уни 300 минг еврога баҳолаган.

Аввалроқ "Машъал" нигериялик ярим ҳимоячиси билан хайрлашган эди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика