Latest news

12:47Осиё Кубоги-2025 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди — Ўзбекистон "А" гуруҳидан ўрин олди  0 12:30Тимур Кападзе: "Гвардиола Ҳусановни дарҳол "олов"га ташлади"  1 12:13Расман: "Андижон" словениялик футболчи билан шартнома имзолади  2 11:49Тимур Кападзе Машарипов ва Ўруновнинг жароҳати ҳақида гапирди  10 11:45"Гап пулда бўлса, ўша пулни мен сенга бераман"  5 11:27Даврон Файзиев: "Катанец ўрнига хорижий мураббий варианти ҳам кўриб чиқилди. Кападзе унинг ёрдамчиларини қолдиришга қарор қилди"  13 10:43Шесни ёки Пенья? Флик ўз танловини айтди  4 10:06Осиё кубоги олдидан сўнгги репетиция. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бугун Хитой клуби билан ўйнайди  4 09:51Микель Артета: "Ҳозир бу жуда оғриқли, лекин биз келажакка қарашимиз керак"  3 09:19 Неймар 12 йилдан сўнг "Сантос" таркибида майдонга тушди  2 08:48Расман: Сардор Қобулжонов янги мавсумда "Хоразм"да ўйнайди  1 08:15Клаудио Раньери: "Элдор Шомуродов муносиб ўйин кўрсатди"  9 07:35Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   74 03:10Италия кубоги. "Милан" "Рома"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. Шомуродов бир тайм ўйнади  58 03:00"Ньюкасл" жавоб учрашувида ҳам "Арсенал"ни мағлубиятга учратиб, Лига кубоги финалига йўл олди!  9

"Ғаллаорол" футболчиси: “Хориждан таклиф бор" News

"Ғаллаорол" футболчиси: “Хориждан таклиф бор"

Хабарингиз бор, биринчи лига ўйинлари якунига етди ва айни дамда таътилга чиқди.

Жиззах вилоятининг “Ғаллаорол” жамоаси ҳам биринчи лига баҳсларида муносиб иштирок этди. Бугун “Ғаллаорол” футбол клуби вакили ихтидорли Элбек Имомназаров билан суҳбат қилишга қарор қилдик.

- Элбек, футболга кириб келишингиз қандай  бўлган ва биринчи мураббийингиз ким бўлган?
- Аслида футболга кириб келишимга онам сабабчи бўлганлар. Ёшлалигимдан маҳаллада ўртоқларим билан футбол ўйнаб юрардим ва миллонлар ўйинига бефарқ эмас эканлигимни онам сездилар. Кўп ўтмай онам мени футбол мактабига олиб бордилар ва у ерда Дилшод Ҳасанов қўл остида футбол сир асрорларини  ўргандим. Ҳозирги кунда нафақат катта футбол балки футзал баҳсларида ҳам иштирок этаман.

- Бу йил сиз “Ғаллорол” жамоаси сафида тўп тепдингиз. Мавсум сиз учун қандай ўтди ва ўз ўйинингиздан қониқдингизми?
- Бу йилги мавсум ҳар домгидан ҳам қизғин руҳда ўтди. Юқори ўриндаги жамоалар чемпионлик учун курашдилар. Охирги ўриндаги жамоалар эса жон сақлаб қолиш учун интилдилар. Кўп учрашувлар кескин руҳда ўтди. Биринчи лига жамоаси сафида ўйнаш онсон эмас. Ўйин давомида кескин курашлар кўп бўлади ва натижа ҳар доим ҳам биз хохлагандек бўлмайди. Ўз ўйинимдан қониқдимми?Хато камчиликлар ҳаммада бўлади. Оз мунча қониқиш ҳис қилдим. Энг асосийси ҳар доим ўйин амалиётига эга бўлдим.

- Элбек,жамоанингизни қониқарсиз натижалар ҳам кузатилди. Бунга сабаб нима деб ўйлайсиз?
- Биринчи даврадаги қониқарсиз натижалардан сўнг клуб  раҳбарлари жамоани тубдан янгилади. Эски жамоадошларимдан 3-4 нафар бўлиб қолдик. Чемпионатни асосан ёшлар билан тугатдик. Кўникиб кетишимизга ҳам вақт озлик қилди.

- Ўзбекистон Футбол Федерациясининг олий лигада 12 жамоа қолишига  ва биринчи лигада 24 ёшгача  бўлган футболчилар иштирок этшига қандай муносабат  билдирасиз.
- Менимча, малакали футбол мутахассислари ўрганиб чиқиб ва бир қарорга келишган. 12 жамоа қолиши эса жуда тўғри қарор. Элитадаги ўйин ва рақобат кучаяди ва чемпионат савияси янада ошади деб ўйлайман. Биринчи лигада фақат 24 ёшгача бўлган футболчилар ўйнаши бу яхши аммо, бу алоҳида чемпионат эмас ёшлар лигасига ухшаб қолади. 24 ёшгача бўлган футболчилар ўз жамоасини олий лигага олиб чиқиши керак. Бу вазифани уддалаш жуда қийин.  Бунинг учун уларга тажрибали футболчилар  керак бўлади.

- Келажакдаги режаларингиз билан ўртоқлашсангиз.
- Айни пайтда бизда мавсум якунланганлиги боис бу ҳақида жиддий ўйлаб кўрганим йўқ. Шундай бўлса-да, бир иккита таклифларим бор. Ҳозирда Сибирь клубларидан таклифларим бор. Ўйлаб кўриб бир қарорга келаман.

- Мазмунли суҳбатингиз  учун ташаккур билдираман.
- Сизга ҳам раҳмат. Шу ўринда барча жиззахлик футбол мухлисларига, мавсум давомида “Ғаллаорол” жамоасининг ўйинларига келиб бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорчилик билдираман.

Дилдора Холбоева
Жиззах шаҳридан махсус

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика