Latest news

Габриэль Жезус "Арсенал"га ўтишни якунлаш учун бугун тиббий кўрикдан ўтади News

Габриэль Жезус "Арсенал"га ўтишни якунлаш учун бугун тиббий кўрикдан ўтади

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Габриэль Жезус бугун "Арсенал"га ўтишини якунлаш учун тиббий текширувдан ўтади.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, 25 ёшли бразилиялик Лондонда. "Арсенал" тез орада футболчининг хариди борасида расмий маълумот беради.

"Канонирлар" форвард учун 45 миллион фунт тўлашади, ўйинчи билан шартнома эса 2027 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар амал қилади.

Жезус 2021/22 йилги мавсум "Манчестер Сити" таркибида 41та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 12та ассист қайд этди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика