Габор Кирали - ЕВРО-2016га борадиган энг қари футболчи
01 jun 2016 18:27
News
Габор Кирали - ЕВРО-2016га борадиган энг қари футболчи
9 кундан сўнг Францияда Европа чемпионати старт олади.
Мусобақада қатнашувчи барча жамоалар якуний рўйхатларини эълон қилишди. Рўйхатдан ўрин олган энг ёш футболчи англиялик Маркус Рэшфорд экани ҳақида хабар бердик.
Францияга борадиган футболчилар орасида энг қариси бу венгриялик дарвозабон Габор Кирали ҳисобланади. 1976 йил 1 апрель куни туғилган посбон 40 ёшида қитъа чемпионатида иштирок этади.
Кирали билан бир йилда туғилган Шэй Гивен ҳам Францияга боради. Гивен венгриялик дарвозабондан 19 кунлик кичик.
Маълумот учун, Европа чемпионатларида майдонга тушиш бўйича рекордчи Лотар Маттеус ҳисобланади. Германиялик футболчи 39 ёш 91 кунлигида қитъа чемпионатида майдонга тушган. Демак, Гивен ва Кирали Европа чемпионатларида майдонга тушган энг қари футболчига айланишлари мумкин.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments