Latest news

19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  0 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  18 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  1 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  0 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  6 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1 17:32"Реал"га ван Дейк керак эмас  4 17:14АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон": Асосий таркиблар маълум  14 16:49Эшитдик-да! "Андижон" икки нафар легионер билан шартнома имзолайди   15 16:33"Нефтчи" Билолхон Тошмирзаев билан шартномани узайтирди  1 15:50Аббос Файзуллаев: "Уйғонганимда бутун вужудим оғриган пайтларим бўлди"  4 15:18Olamsport: WBC рейтингидаги ўзбек боксчилари, бугун шахмат бўйича ЖЧ бошланади ва бошқа хабарлар  0 14:38"Пахтакор"нинг Туркиядаги ўқув-йиғин машғулотлари давомидаги рақиблари маълум  3

Футзалдан футболга қайтган, “Андижон”да ўйнаётган Илҳом Абдуғаниев билан суҳбат News

Футзалдан футболга қайтган, “Андижон”да ўйнаётган Илҳом Абдуғаниев билан суҳбат

Про лиганинг 2-туридан ўрин олган “Андижон” – “Янгиер-Қурувчи” (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар футболчиси Илҳом Абдуғаниев билан суҳбатлашдик.

Эътиборлиси шундаки, Абдуғаниев аввалроқ “Нефтчи” футзал жамоасида ўйнаб келаётган эди. Кейинчалик у фарғоналикларни тарк этиб, Суперлигага қайтишни мақсад қилган “Андижон”дан қўним топди. 


Ўйин ҳақида

- Тўғриси, бугун икки жамоа учун ҳам осон бўлмади. Негаки, об-ҳаво ноқулай келгани учун ҳам муаммолар юзага келди. Шундай бўлсада, ёмғирли ҳавода бизни қўллаб-қувватлаб турган ишқибозларимизга миннатдорчилик билдираман. “Янгиер-Қурувчи”ни катта иштиёқ эвазига, аҳиллик билан ўйнаганимиз эвазига ғалаба қозондик. 


“Андижон”га ўтиши хусусида

- Бу ерга келишимга Жаҳонгир ака Нуриддиновнинг ўрни катта бўлди. Айнан шу киши менга ишонч билдирди ва жамоасига таклиф қилди. Шу сабабли у Жаҳонгир акага миннатдорчилик билдирмоқчиман. Клубнинг Суперлигага қайтиши учун қўлимдан келганча ёрдам бермоқчиман.


Футзалдан футболга ўтиши ҳақида

- Фарруҳ ака Зокиров туфайли “Нефтчи”дек ажойиб жамоада ўйнадим. Ўйин амалиётига эга бўлиб турдим. Натижада, "Андижон”дан бўлган таклиф билан шу ерга йўл олдим. Бош мураббий эса мени кетишимга қаршилик қилмади ва шароит яратиб берди. Футзалдан яна катта футболга қайтишимда муаммо юзага келмади. Чунки бунга қадар катта футболда ўйнаб келганман, юзага келган кичик танаффус мени чеклаб қолмасди. “Андижон” сафида кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлган ҳолда, Суперлигада ўйнамоқчиман. 


Келажаги борасида

- Ҳар бир футболчи ўз олдига энг олий мақсадларни қўяди. Айтайлик, клуб билан мақсадларга эришишни кўзлайди. Терма жамоа либосида тўп тепишни орзу қилади. Қисқаси, менинг ҳам мақсадларим улкан. Аввало “Андижон”га бежиз келмаганимни исботлашим ва жамоани Суперлигага чиқишига кўмаклашмоқчиман.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика