Latest news

21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  0 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  15 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  1 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  9 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  1 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  22 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  25 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  41 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  17 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  1 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14

Футзал. Япония - Вьетнам учрашувидан олдин мураббийлар фикрлари News

Футзал. Япония - Вьетнам учрашувидан олдин мураббийлар фикрлари

16 февраль куни Осиё чемпионати чорак финалидан олдин 8та жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Япония - Вьетнам бош мураббийлари ўз фикрларини билдиришди.

Бруно Гарсия (Вьетнам бош мураббийи): Эртага Вьетнам терма жамоасини қийин ўйин кутиб турибди. Япония охирги икки Осиё чемпионатида чемпион бўлган. Шунинг ўзи ҳам рақиб ҳақида барчасини айтиб турибди.

- Японияга қарши ўйиндан олдин шогирдларингизни қандай руҳлантира оласиз?
Бруно Гарсия:
- Япония сўзсиз фаворит. Эртанги ўйинда кучли жамоага қарши ўйнаймиз. Аммо ҳар бир жамоанинг кучли ва кучиз томонлари бўлади. Биз японларнинг кучсиз томонларини топишга ҳаракат қиламиз.

- Эртанги ўйиндан олдин йўқотишлар борми?
Бруно Гарсия:
- Жамоамизда жароҳат олган футзалчилар бор. Улар Таиланд билан ўйинда майдонга туша олишмади. Агар эртагача тузалишмаса қолган футзалчилар билан ўйнамиз.

- Япония мураббийи матбуот анжуманига келмади. Бунга муносабатингиз...
Бруно Гарсия:
- Буни билмайман. Балки у йўлдадир, балки матбуот анжумани кечроқ бошланади деб ўйлагандир. Бошқа сабаб кўрмаяпман.

- Вьетнамнинг “Тай Сон Нам” клуби ҳақида маълумот берсангиз.
Бруно Гарсия:
- Бу клуб Осиёда энг кучлилардан бири, Вьетнамда эса у биринчи рақамли клуб ҳисобланади. Лигада ишонч билан етакчилик қилмоқда.  

Шу пайт Мигел Родриго залга кириб келди.

Мигел Родриго: - Барчадан узр сўрайман, вақт борасида бироз хато қилибман. Эртанги ўйинга келсак Бруно Гарсияни жуда яхши биламан. Вьетнам билан икки марта ўртоқлик учрашуви ўтказдик. Ўша баҳсларда сўнгги дақиқаларда қийинчилик билан ғалаба қозондик. Шу боис эртага осон ўйин кутаётганим йўқ. Вьетнам ҳам бизга муаммо туғдиришга уринади.

- Вьетнамнинг Таиландга қарши ўйини ҳақида нима дея оласиз?
Мигел Родриго:
- Ўйин тенг кечди. Дуранг бўлаётган вақтда катта саҳнага маҳоратли футзалчилар чиқишади. Таиланд сафида Супхавут шундай ишни бажарди ва жамоасига ғалаба келтирди. Эртага Вьетнамдан жуда катта қаршилик кутаяпман.

- Қирғизистон ва Вьетнам Эрон билан Японияга қарши ютқазиб қўйса ўзаро тўқнаш келиб қолишлари мумкин. Қирғизистон ҳақида нима дея оласиз?
Бруно Гарсия:
- Ҳозир бор эътиборим Япония билан ўйинга қаратилган. Ҳали ютқазганимиз йўқ. Агар шундай бўлса кейинги матбуот анжуманида Қирғизистон ҳақида ўз фикрларимни билдираман.

- Таиланд билан баҳсда дарвозабонингиз ажойиб ўйнади. Эртага у майдонга туша оладими?
Бруно Гарсия:
- Умид қиламан эртага барча энг кучли ўйинчиларимиз майдонга тушишади. Дарвозабонимиз ҳам шулар қаторида.


Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика