Latest news

00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  16 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  6 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  26 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  80 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  55 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   10 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  98

Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди News

Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди

Ўзбекистон футзал Осиё кубогининг чорак финалида Вьетнамга қарши баҳс олиб борди.

Хосе Венансио Лопес Вьетнамга қарши учрашув учун қуйидаги таркибни танлади. Учрашув соат 19:00 да бошланади. 

Футзал. Осиё кубоги-2024

Чорак финал. "Бангкок Арена"

Ўзбекистон - Вьетнам 2:1

Ҳакамлар: Эйса Абдулхуссаин (Кувайт), Ан Ран (Хитой), Вахю Висаксоно (Индонезия), Эндрю Бест (Австралия), Лиу Жианқиао (Хитой)

Комиссар: Эгг Чан (Гонконг)

Гол: Нгуен Тин Фат 17, 0:1, Элбек Тўлқинов 34, 1:1, Суннатулла Жўраев 39, 2:1

Назоратчи: Бадрул Хишам (Малайзия)

Ўзбекистон: 12. Аббос Элмуродов, 4. Ихтиёр Ропиев, 6. Илҳомжон Ҳамроев, 9. Элбек Тўлқинов, 14. Самариддин Беркинов

Захира: 1. Суннатжон Анваров, 2. Фазлиддин Ботиров, 3. Машраб Одилов, 5. Суннатулла Жўраев, 7. Дилшод Раҳматов, 10. Акбар Усмонов, 11. Аброр Ахметзянов, 13. Меҳрож Худойбердиев

Вьетнам: 1. Хо Ван, 4. Чау Доан Пат, 7. Нгуен Ан Дуй, 10. Нгуен Тин Пат, 12. Ту Мин Қуанг

Захира: 2. Нгуен Хуу Пуч, 3. Нго Нгок Сон, 5. Нгуен Ман Дунг, 6. Пам Дук Хоа, 8. Дао Мин Қуанг, 9. Тран Таи Хуй, 11. Чу Ван Тиен, 13. Нган Гиа Хунг, 14. Тран Нат Трунг


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ



Учрашув якунланди. Ғалаба муборак. Харакатер учун раҳмат йигитлар.

40. Вьетнам 5талик ҳолатда кетма кет ҳужумлар уюштирмоқда. Йигитлар қайтармоқда. 

39. Мураббийимиз Венансио Лопес огоҳлантирилди. 

39. Гол ҳисобга олинди. 

39. Вьетнам вакиллари ВАРга мурожаат қилишди. ВАР вазиятни кузатмоқда. 

39. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ. Мана буни камбэк дейдилар. Мана буни якун дейдилар. Суннатулла Жўраев отангга раҳмат ўғлон. Ҳеч қандай экстра таймлар йўқ. Ғалаба бизники. 

38. Экстра таймлардан 2 дақиқа ажратиб турибди. 

37. Вьетнам ҳисобда олдинга чиқиб олишига Элмуродов йўл қўймади. Дарвоза тўсинига ҳам алоҳида раҳмат. 

36. Сўнгги дақиқаларда вазиятларимиз кўпайди. 

35. ЗАРБААААААА. Яна Самариддин омадини синаб кўрди. 

35. ЗАРБААААААААААААААА. Қандай имконият эдия. Беркиновнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегди. 

34. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ. Бугунги ўйинда узоқ кутилган гол. Ҳамроевнинг бурчакдан узатиб берган узатмасини Ропиев тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Гол Элбек Тўлқиновга тегиб дарвозадан жой олди. 

34. Вазиятлар, тезлик, кескинлик етишмаяпти терма жамоамизга. 

29. Ўзбекистондан Илҳом Ҳамроев огоҳлантирилди. 

25. Зарбаларимиз  ноаниқ кўриниш олмоқда.

25. Ўйинда темп паст. Ўтган ўйинлардаги каби тезлик қани?

24. ЗАРБАА. Аҳметзяновда гол уриш учун яхши имконият юзага келганди. Аммо самарасиз. 

22. Элбек Тўлқиновнинг зарбаси ноаниқ чиқди. 

21. Иккинчи бўлим бошланди. 


20. Биринчи бўлим якунланди. Танаффус

18. ЗАРБА. Вьетнамликлар яна босимни оширди. Рақиб ўйинчисининг зарбасини Элмуродов қайтарди. 

17. ГОЛ. Вьетнам учрашувда ҳисобни очди. Бурчак узатмасидан сўнг Нгуен Тин Фат Элмуродов дарвозасини ишғол қилди. Рақиблар анча тартибли ўйин кўрсатмоқда. 

17. Вьетнам, Вьетнам. Яна хавфли ҳужум уюштирди. Зарба голга айланмади. 

17. Энди Хосе Венансио Лопес тайм аут олди. 

16. ЗАРБААА. Яна Аббос. Терма жамоамиз 5 талик ҳолатда босимни оширди. 

15.  ЗАРБААА. Аббос Элмуродов ўзи чиқиб зарба берди. Гол эмас.

15. ЗАРБААА. Жўраевнинг ажойиб пасини Аҳметзянов боши билан тўпни дарвозага йўналтирди. 

14. Вьетнам сардори дарвозамиз олдига хотиржам бориб зарба йўллади. Улар ҳисобни очишга жуда яқин келди. 

14. Вьетнам терма жамоаси устози тайм аут олди. Мураббийлар шогирдларига кўрсатмаларни бермоқда. 

14. Устунлик терма жамоамиз аъзоларида. Элмуродов ҳам олдинга чиқди. 

12. ЗАРБАААААА. Раҳматов яна маҳоратини кўрсатди. Зарба кучли чиқди. Аммо ноаниқ. 

10. ЗАРБААААА. Акбар Усмонов бошлади. У ҳам тушиши билан кучли зарба йўллади. Голни ҳиди келишни бошлади. 

10. ЗАРБАААА. Яна Аҳметзянов чиройли комбинацияни зарба билан якунлади. Хо Вандан қойилмақом сейв. 

7. Ропиев зарба йўллашга ҳаракат қилиб кўрди. Вьетнамлик футзалчи тўп йўлига тўғаноқ бўлди.

6. ЗАРБАААА. Ахметзянов бирга-бир вазиятга чиқиб бориб зарба йўллади. Афсуски ноаниқ. Бизда яна вазиятлар бўлади. 

5. ЗАРБАААА. Дилшод Раҳматов чап оёғи билан рақиб дарвозасига кучли зарба йўллади. Кучли зарба лекин ноаниқ. 

2. Вьетнам илк дақиқалардан босим уюштирди. Рақиб ўйинчиси Элмуродовга нисбатан қўполлик ишлатди. 

- Ўйинга старт берилди. 

- Ўйин 19:00да бошланади

Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика