Latest news

02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  1 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  5 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  4 23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  2 22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  6 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  2 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  26 20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  4 19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  3 19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  5 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  1

Футзал: Ўзбекистон терма жамоаси бугун Японияга учиб кетади News

Футзал: Ўзбекистон терма жамоаси бугун Японияга учиб кетади

Бугун футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Япония терма жамоаси билан иккита ўртоқлик-назорат учрашуви ўтказиш учун кунчиқар юртга йўл олади.

Хосе Мария Мендез шогирдлари 10 ва 11 ноябрь кунлари Япония терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказишади. Ушбу ўйинлар учун бош мураббий 15 нафар футзалчини Японияга олиб кетади. 

Японияга борадиган футзалчилар рўхати:

Дарвозабонлар: Рустам Умаров, Акмал Хазратқулов
Ўйинчилар: Артур Юнусов, Фарҳод Абдумавлонов, Жавлон Аноров, Даврон Чориев, Константин Свиридов, Дилшод Раҳматов, Андрей Шлема, Илҳом Ҳамроев, Нодир Элибоев, Феруз Фахриддинов, Суннат Куралов, Жамолиддин Шарипов, Дилшод Ирсалиев.

Терма жамоа делегацияси бугун Тошкент вақти билан соат 21:20да Тошкент-Сеул-Нагоя йўналиши бўйича учиб кетади.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон футзал терма жамоаси ҳозирги вақтда келаси йили Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнини олиб бормоқда. Осиё Чемпионати 2016 йилнинг 10 — 21 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика