Latest news

12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  3 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  5 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  0 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  0 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  2 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  8 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  10 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  5 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  7 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  15 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  11 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  2 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  13 08:00"Навбаҳор" "Пахтакор"га ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мозговой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  17 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  8

Футзал. "Олмалиқ" чорак финалда тўхтади News

Футзал. "Олмалиқ" чорак финалда тўхтади

Бугун футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг чорак финал ўйинлари ўтказилди.

"Олмалиқ" бу босқичда Таиланд чемпиони "Чонбури Блювейв"га қарши кураш олиб борди ва 1:4 ҳисобида мағлуб бўлиб мусобақани тарк этди.

Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати
Чорак финал, 19.07.2016

"Чонбури Блювейв" - "Олмалиқ" 4:1
Бангкок, "Bangkok Arena"

Голлар: Жетсада 12, Супхавут 14, Жирават 17, Рудимар Венансио 36 -Ж.Шарипов 1,
"Чонбури Блювейв" (биринчи бешлик): 12.Катавут Ҳанкампа, 3.Суттирож Наттапон, 4.Рудимар Венансио (Хапа), 8.Жирават Сорнвичиан, 9.Супавут Туенкланг.
Захира: 1.Томпа Сурапонг, 2.Пеерапат Каеввилаи, 5.Ампол Срирагю, 6.Танаторн Сантанапрасит, 7.Апиват Чаемчарион, 10.Наттавут Мадялан, 11.Жетсада Чудеч, 13.Саравут Жаипеч, 14.Сорасак Пуунжунгрид.

"Олмалиқ" (биринчи бешлик): 1.Рустам Умаров, 2.Фарҳод Абдумавлонов, 4.Шуҳрат Тожибоев, 10.Жамолиддин Шарипов, 14.Константин Свиридов.
Захира: 3.Феруз Фахриддинов, 5.Мақсуд Файзуллаев, 6.Жавлон Аноров, 7.Хуршид Умаралиев, 8.Жасур Содиқов, 9.Андрей Шлема, 13.Даврон Чориев, 11.Суннат Куралов, 12.Клим Тюгаев.

Огоҳлантиришлар: Даврон Чориев 6, Наттавут 12

Четлатиш: Даврон Чориев 7



                                      МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                               ЯНГИЛАШ

40. Ўйин тугади.

40. "Олмалиқ" мусобақа мезбонига қарши муносиб қаршилик кўрсатди. Бироқ Таиланд клуби кучлилик қилиб ярим финалга йўлланма олди.

39. Учрашув тугашига 1 дақиқа қолди

37. "Олмалиқ" ўйновчи дарвозабон билан ўйнашни давом эттирмоқда, шу боис мезбонларда қарши ҳужумда имконияталр кўп бўлмоқда.

36. ГОЛ! 4:1. Рудимар Венансио бирга бир вазиятга чиқиб ҳисобни йириклаштирди

36. Рақиб посбони тўпни қўлида белгиланганидан кўпроқ ушлаб юборди. "Чонбури" дарвозаси томон жарима тўпи.

35. ЗАРБА! Супхавут зарба берди, Умаров зарбани қайтарди!

35. Ўйин тугашига 5 дақиқа қолди. "Олмалиқ" ўйновчи дарвозабон билан ҳаракат қила бошлади

34. Петров тайм аут олди

33. Зарба! Таиландликларнинг зарбаси ноаниқ чиқди. "Чонбури"нинг асосий футболчиларига дам берилган. Улар ўйинни четдан кузатишмоқда

32. Бурчак тўпидан кейин Аноров зарба бера олмади

32. Учрашув тугашига 8 дақиқа қолди

29. "Олмалиқ" гол уришга ҳаракат қилмоқда. Омад келмаяпти

27. "Чонбури" у қадар катта куч билан ҳужумга ўтаётгани йўқ. Уларни натижа қониқтиради

26. ЗАРБАААААААААА! Жираватнинг кучли зарбасини Умаров қайтарди

25. ҚАНДАЙ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯТ! Шарипов чап қанотдан олдинга ўтиб тўпни бўш дарвоза қаршисидаги Аноровга узатди, Жавлон тўпга оёқ қўя олмади!

25. Свиридов майдон марказида фол қилди. Таймдаги илк фол

24. Зарба! Аноровнинг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди!

23. Андрей Шлёманинг кучли зарбаси ноаниқ чиқди.

23. Жетсада жуда кучли фаол ўйнамоқда.

22.ЗАРБА! Жетсаданинг кучли зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди

21. Иккинчи бўлим бошланди.


Дастлабки бўлимни "Олмалиқ" тезкор гол билан бошлади. Бироқ Даврон Чориевнинг четлатилиши жамоага таъсир қилмай қўймади. Таиландликлар биринчи бўлимда жуда кўп ҳужум қилишди ва 3та гол уришди. Иккинчи таймни кутамиз.

20. Биринчи бўлим тугади. "Чонбури" - "Олмалиқ" 3:1. Танаффус

20. Зарба! Яна Абдумавлонов зарба берди, посбон ўз ўрнида!

20. ДАРВОЗА ТЎСИНИ! Наттавутнинг зарбаси тўсинга тегиб қайтди!

20. Сўнгги дақиқа бошланди

19. ЗАРБА! Фарҳод Абдумавлоновнинг зарбаси ноаниқ чиқди

19. "Чонбури"нинг ҳужуми, Жираватга узатилган тўп ноаниқ чиқди

19. Биринчи бўлим тугаб бормоқда. Агар тайм сўнггига қадар "Олмалиқ" фол қилса рақиб дабл пенальти тепади.

18. ЗАРБА! Жамолиддин Шариповнинг зарбаси йўлига рақиб ҳимоячиси тўғаноқ бўлди

17. ГОЛ! Жирават жарима тўпидан узатилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди - 3:1.

17. "Олмалиқ"да бешта фол! Шлёма қўл билан ўйнади тўпни

17. Зарба! Жавлон Аноровнинг зарбаси ноаниқ чиқди, тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

17. Учрашувни томоша қилиш учун қуйидаги ҲАВОЛАГА ўтинг. Видео TAS-IX ҳудудида эмас.

16. Фахриддиновнинг зарбаси кучсиз чиқди.

16. "Чонбури"ни залга йиғилган минглаб мухлислар қўллаб туришибди

15. Ҳисобда ортда қола бошлагач "Олмалиқ" ҳужумкорликни оширди.

14. ЗАРБАААААААААААААААААААААА! Умаровнинг пасидан сўнг Феруз Фахриддинов кучли зарба берди, тўпни дарвозабон қайтарди!

14. ГОЛ! 2:1. Супхавут! Жамоасини олдинга олиб чиқди.

13. Голдан кейин ҳам "Чонбури" ҳужумкорликни сусайтиргани йўқ.

12. ГОЛ! 1:1. Жетсаданинг ўта кучли зарбаси олдида Рустам Умаров ожиз қолди! Чиройли гол!

12. ЗАРБАААА! Тожибоевнинг жаримадан йўллаган зарбасини посбон қайтарди!

12. Наттавут огоҳлантирилди.

11. ЗАРБАААААААААААААААА! Шуҳрат Тожибоевнинг чап томондан йўллаган зарбасидан сўнг посбон тўпни қайтарди!

11. Ҳозир Абдумавлонов рақибни йиқитди ва жамоасига тўртинчи фолни "олиб берди"

11. "Олмалиқ" фақат қарши ҳужумда ўйнамоқда

10. Ташаббус "Чонбури" томонида, тўпни улар назорат қилишмоқда

9. Икки дақиқа ўтди, "Олмалиқ" бутун таркибда ўйинни давом эттиради.

9. Супхавутнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

9. Энди таиландликлар тайм аут олишди.

8. "Олмалиқ" 2 дақиқа давомида бир киши кам бўлиб ўйнайди. Шундан сўнг тўртинчи ўйинчи тушиши мумкин. Фақат Чориев бу ўйинда бошқа майдонга тушмайди.

7. ҚИЗИЛ! Ҳозиргина огоҳлантирилган Даврон Чориев тўпни тепиб юборгани учун иккинчи сариқни олиб қизил карточка олди!

7. ЗАРБАААААААААА! Жаримадан йўллаган зарбани Рустам Умаров қайтарди!

7. "Олмалиқ"да иккинчи фол. Даврон Чориевга сариқ карточка.

6. Ўйин бироз тенглашди, голдан сўнг ташаббус тўлиқ Таиланд клуби томонида эди.

6. ЗАРБАААААААААААААААА! Тожибоев жарима тўпини амалга оширди, Свиридовнинг зарбаси ноаниқ бўлди!

6. Иккала жамоада ҳам биттадан фол.

6. "Олмалиқ" тайм аут олди.

5. ЗАРБААААААААААААААА! Жамолиддин Шарипов бирга бир вазиятга чиқиб кетди, бироқ зарба ноаниқ чиқди!

5. УМАРОВ! Қанотдан оширилган тўпни Рустам қайтариб юборди!

5. ЗАРБАААААААААААААА! Жуда хавфли вазият! Наттавутнинг пасидан сўнг Саравут Жаипеч ноаниқ зарба берди!

4. ЗАРБААААААААААА! Таиландликлар икки марта Рустам Умаров қўриқлаётган дарвоза тўсинини нишонга олишди!

4. Учрашувни томоша қилиш учун қуйидаги ҲАВОЛАГА ўтинг. Видео TAS-IX ҳудудида эмас.

3. ЗАРБА! Мезбонларнинг илк зарбаси, Наттавутнинг зарбаси ноаниқ кетди.

3. Хавфли вазият! Венансио сал қолса ўз дарвозасини ишғол қилиб қўяй деди. Дарвозабон тўпни қайтарди!

2. ЗАРБА! Абдумавлонов зарба берди, тўп дарвоза устидан ўтиб кетди

1. ГОООООООООООООООООООЛ! 10 сонияда Жамолиддин Шарипов ҳисобни очди. Аутдан Шуҳрат Тожибоевнинг узатган тўпини Шарипов дарвозани ишғол қилди.

- Учрашув бошланди.



Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика