Latest news

12:46"Челси" Симонс билан музокараларда олдинга силжиди  0 12:25Баҳром Ҳайдаров: "Имкон қадар 10таликдан ўрин эгаллашга ҳаракат қиламиз"  0 11:54"Интер" асосий футболчиси "Реал" диққат марказида  0 11:26Виталий Денисов: "Файзуллаев топ-5 лигадаги клубга ўтади деб умид қилгандим"  7 10:53"Насаф" сардори легионерга айланишга яқин  13 10:25"Нефтчи" футболчиси "Қўқон-1912"га ўтиши мумкин  1 09:51"Насаф" колумбиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  7 09:18"Нефтчи" Жоэль Кожо учун қанча сарфлаши маълум  12 08:40"Рома" янги мавсум учун учинчи либослар тўпламини намойиш қилди  2 08:13Гари Линекер: "Рэшфорд барчасини уддалайди"  2 07:45Хуршид Мухторовнинг янги жамоаси маълум  1 02:00Ғиштдан дарвоза қуриб ўйнаган, "Атлетико" майдонида энг яхши футболчи деб топилган ҳамда Роналдудан жарима зарбаси тепишни ўрганган "Пахтакор"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз  2 01:46Эшли Янг АПЛдан тушиб кетган жамоа учун тиббий кўрикдан ўтди  0 01:11Расман: Роберто Фирмино - "Ал Садд" футболчиси!  4 00:51"Милан" футболчиси "Бешиктош"га ўтиши мумкин  1

Футзал. ОЧ-2014 саралаш: Қирғизистоннинг таваккалчилиги ўзини оқламади News

Футзал. ОЧ-2014 саралаш: Қирғизистоннинг таваккалчилиги ўзини оқламади

5 ноябрь, сешанба куни футзал бўйича Осиё чемпионати Жанубий ва Марказий Осиё саралаш гуруҳи ўйинлари старт олди.
Мусобақани Қирғизистон ва Тожикистон футзал терма жамоалари ўртасидаги ўйин очиб берди. Учрашув Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида бўлиб ўтди.

Учрашувдан аввал кўпчилик Қирғизистон футзал терма жамоаси имкониятларини юқори баҳолаган эди. Қирғизистонликлар бунгача бир неча Осиё чемпионатлари финал босқичларида иштирок этишган, вақтида совринли ўринларга ҳам даъвогарлик қилишган эди. Тожикистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Дамир Камолитдинов эса ўйиндан аввал ташкил этилган матбуот анжуманида терма жамоанинг 80 фоизи профессионал футзалчилар эмас, катта футбол вакиллари эканлигини қайд этиб ўтганди.

Бироқ учрашувда барчаси бошқача кўриниш олди. Тожикистон футзал терма жамоаси бутун ўйин давомида катта ташаббусга эга бўлди. Ўйин бошидан Қирғизистон дарвозаси олдида қатор вазиятлар юзага келтирган тожиклар танаффусга 4:0 ҳисобидаги устунлик билан чиқиб кетишди. 11-дақиқада терма жамоа сардори Алишер Ўлмасов ҳисобни очган бўлса, 15-дақиқада Шерзод Жумаев ҳисобдаги фарқни оширди. 16- ва 19-дақиқаларда учрашув қаҳрамонига айланган Хуршед Маҳмудов томонидан киритилган гол ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди.

Иккинчи бўлимда қирғизлар вазиятни ўзгартириш учун астойдил ҳаракат қилишди ва ҳисобни икки тўп фарқигача қисқартира олишди. Бунда Қирғизистон терма жамоасининг ўйновчи бош мураббийи Нуржан Жетибаевнинг ҳиссаси катта бўлди. Биринчи бўлимда ҳам бир қатор қулай вазиятларга эга бўлиб, улардан фойдалана олмаган мураббий иккинчи бўлимнинг 14-дақиқасида ҳисобни қисқартирди. 30-дақиқада эса Дилшод Қодиров ҳисобни 4:2 кўринишига келтирди. Бу вақтга келиб қирғизлар таваккалчилик қилиб, майдонда беш ўйинчи билан ҳаракат қилишаётган эди – дарвоза бўш қолганди. Айнан дарвозанинг бўш қолгани тожикларга қўл келди – 36, 37 ва 38-дақиқаларда Қирғизистон дарвозасига кетма-кет учта гол кириб, ўйин тақдири деярли ҳал бўлди.

2-турда Қирғизистон футзал терма жамоаси Туркманистонга қарши баҳс олиб борса, Тожикистон саралаш ўйинлари мезбони – Ўзбекистонга рақиб бўлади. Қирғизистон иштирокидаги ўйин 6 ноябрь, чоршанба куни соат 16:00да бошланса, Тожикистон ўз ўйинини худди шу куни 19:00да ўтказади. Ҳар иккала ўйин Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида ўтказилади.

Футзал бўйича Осиё чемпионати-2014 саралаш
Жанубий ва Марказий Осиё саралаш гуруҳи, 1-тур учрашуви
5 ноябрь, сешанба
ҚИРҒИЗИСТОН – ТОЖИКИСТОН 4:8 (0:4)
Голлар:
Нуржан Жетибаев (24, 36), Дилшод Қодиров (30), Михаил Сундеев (40) – Алишер Ўлмасов (11, 36), Шерзод Жумаев (15), Хуршед Маҳмудов (16, 19, 37, 38, 40).
Огоҳлантиришлар: Уланбек (8), Эмиль Канетов (25).
ҚИРҒИЗИСТОН:
Дарвозабонлар: Николай, Иурии, Омон.
Ўйинчилар: Мирланбек, Руслан Ермеков, Рустам Ермеков, Уланбек, Иляс, Дилшод Қодиров, Сотиболди, Мақсадбек, Эмиль Канетов, Михаил Сундеев, Нуржан Жетибаев.
ТОЖИКИСТОН:
Дарвозабонлар: Мирали Шарипов, Муродулло Алиқулов, Шуҳрат Бибудов.
Ўйинчилар: Мансур Мамедбобоев, Хуршед Маҳмудов, Шерзод Жумаев, Алишер Ўлмасов, Орзу Додхудоев, Беҳруз Абдуалимов, Самад Шоҳзуҳуров, Далер Оқназаров, Акбар Муҳамедов, Шаҳром Шодиев.
Бош ҳакам: Али Ризо Суҳробий-Болсиний (Эрон).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика